Суперлига 1-тур рамзий терма жамоаси
05 mar 2023 19:53
News
Ўтказилган 7 ўйиндан олтитасида меҳмонлар ғалабани тантана қилишди. Фақатгина «Навбаҳор» мезбонлар ичида ютуққа эришди.
Тур рамзий жамоасига киришга муносиб ва лойиқ футболчилар ўртасида ҳам ўзига хос рақобат ва танлов юзага келди. Сайт таҳририяти эса илк турни ҳар тарафлама яхши ва сифатли ўтказган футболчилардан ташкил топган ўнбитталикни тузиб чиқди.
Рамзий жамоа тузилишида жамоаларнинг асосий қисми фойдаланаётган 4-3-3 тактик схемали жойлашувидан келиб чиқиб, ҳар бир позицияга ўша нуқта вакилларини қўйди.
Унга кўра, энг кўп вакил табиийки турни безаб берган марказий ўйинда амалдаги чемпионни мағлуб этган «Олимпик» (3) жамоасидан бўлди. «Нефтчи», «Андижон» ва «Навбаҳор»дан эса 2тадан футболчи ўрин олди. Шунингдек, «Бухоро» ва ОКМКдан биттадан футболчи танланди. Фақатгина ғалаба қозонганлар ичидан «Бунёдкор» жамоасининг ҳеч бир аъзоси рамзий жамоадан ўрин олмади.
Суперлиганинг 1-тур рамзий жамоаси
Дарвозабон: Элдор Адҳамов
Ҳимоя: Умар Адҳамзода (Нефтчи), Илдар Маматказин (Андижон), Игорь Голбан (Навбаҳор), Мирзоҳид Ғофуров (Нефтчи)
Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев (Олимпик), Жамшид Болтабоев (Навбаҳор), Ҳумоюнмирзо Иминов (Бухоро)
Қанот вингерлари: Шоҳруҳ Гадоев (ОКМК), Руслан Жиянов (Олимпик)
Ҳужумчи: Алишер Одилов (Олимпик)

Similar news
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Comments