Latest news

21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  1 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  3 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  17 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  2 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  4 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1 16:54Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта" баҳсида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  8 16:25"Барселона" ва "Атлетико" "Тоттенхэм" футболчиси учун кураш олиб бормоқда  0 15:58"Челси" Хулиан Альварес учун курашга қўшилди  2

Суперкубоклар қироли - Марио Манжукич! News

Суперкубоклар қироли - Марио Манжукич!

"Ювентус"нинг янги сотиб олган хорватиялик ҳужумчиси Марио Манжукич ўз фаолияти давомидаги учинчи мамлакатнинг суперкубогини қўлга киритди.

Ўз фаолияти давомида Германиянинг "Бавария" ва Испаниянинг "Атлетико" жамоаларида тўп тепган Марио Манжукич ушбу мавсумдан бошлаб Туриннинг "Ювентус" жамоасига кўчиб ўтди. Хорватия терма жамоаси "снайпери" ўзининг янги жамоаси "Ювентус" билан илк совринни қўлга киритишга ҳам улгурди.


Қизиғи шундаки, Марио Манжукич учун бу соврин фаолияти давомида учинчи мамлакатнинг суперкубоги ҳисобланади. Бунга қадар Марио Манжукич "Бавария" билан Германия, "Атлетико" билан Испания ва энди "Ювентус" билан Италия суперкубоги соҳибига айланди.

Энг қизиғи, Марио ҳар сафар ўзи қўшилган жамоа билан дебют учрашувдаёқ суперкубок совринини қўлга киритмоқда.


Яна бир қизиқ факт шуки, Марио Манжукич ҳар уччала суперкубок ўйинларида рақиблари дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлмоқда.

Марио Манжукичнинг суперкубок ўйинларида "Боруссия Д", "Реал" ҳамда "Лацио" жамоалари дарвозасини ишғол этган.


Марио Манжукични суперкубоклар қироли десак муболаға бўлмайди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика