Latest news

00:17"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл". Таркиблар билан танишинг  0 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  0 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  2 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  1 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  17 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5 18:28МЮ ҳимоячиси "Наполи"га йўл олиши мумкин  2 18:04Италиянинг 3 та клуби Шомуродовга қизиқмоқда  7

Суперкубокда кимлар ўйнаши керак? 1-лига чемпионига у ерда нима бор?! News

Суперкубокда кимлар ўйнаши керак? 1-лига чемпионига у ерда нима бор?!

Август ойи охирида мамлакатимизда футзал бўйича янги мавсумга старт берилади.

Кеча, 11 август куни ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев номидан қатор клубларга хат чиқарилган.  Унга кўра, 29-31 август кунлари футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги баҳсларини ўтказиш назарда тутилган. Ҳа, сиз тўғри ўқидингиз. Суперкубок 3 кун давом этади. Қандай қилиб, ахир Суперкубок битта ўйиндан иборат бўлмайдими?, - деб ўзингизга савол бергандирсиз. Қуйида шу масалага тўхталиб ўтамиз.

Бу йилги Суперкубокда жами 6та жамоа қатнашиши мумкин. Шу ўринда ПФЛ расмий сайтидаги "Ҳужжатлар" бўлимидан "2022/2023 Футзал мусобақалари регламенти"га кўз югуртирамиз. Регламентнинг 21.7 бандини тўлиғича келтириб ўтаман:

21.7. Янги мавсум аввалида ўтган мавсум натижаларига кўра Ўзбекистон Олий лигасида дастлабки тўрт ўринни қўлга киритган ҳамда Биринчи лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар Суперкубок учун баҳс олиб боради. 

Бунда учрашувлар уч босқичда ўтказилади:

Олий лиганинг 3-4 ўринларидан жой олган жамоалар қуръа ёрдамида Биринчи лиганинг дастлабки икки ўрнини эгаллаган жамоаларга қарши ¼ финал ўйинида залга чиқади;

• ¼ финал ғолиблари қуръа ёрдамида Олий лиганинг амалдаги ғолиби ва вице-чемпиони билан ½ финалда залга чиқади;

½ финал учрашуви ғолиблари Суперкубок ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Бунда ўтган мавсум якунига кўра яхшироқ натижа қайд этган жамоалар автоматик равишда мезбон мақомида бўлиши инобатга олинади.

Ҳар бир босқичда учрашувларнинг асосий вақти дуранг билан якунига етса, Регламентнинг 17.2-банди ишга тушади.

Кўриб турганингиздек регламентда бу йил Суперкубокда 6та жамоа қатнашиши кўрсатиб ўтилган. Лекин, бу мантиқдан бироз йироқ. Чунки, Суперкубокда одатда чемпион ва кубок соҳиби беллашади. Агар ҳар икки мусобақада ҳам битта клуб ғолиб чиққан бўлса, унда Суперкубокда вице-чемпион ёки кубок финалчиси ўйнайди.

Шу ўринда ПФЛ сайтида турган "2021/2022 Футзал мусобақалари регламенти"га назар ташлаймиз. Регламентнинг 21.7 бандини тўлиғича келтираман:

21.7. Янги мавсум аввалида Ўзбекистон чемпиони ҳамда Ўзбекистон кубоги соҳиби ўртасида Суперкубок учрашуви ўтказилади. Агар бир клуб ҳам чемпионликни, ҳам Ўзбекистон кубогини қўлга киритса, у ҳолда Суперкубок учрашувида Олий лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа ўзаро кураш олиб боради. Бунда:

• Суперкубок учрашуви нейтрал майдонда бўлиб ўтади; 

• Суперкубокда мамлакат чемпиони автоматик равишда мезбон мақомида бўлади;

• Суперкубок учрашувларининг асосий вақти дуранг билан якунига етса, Регламентнинг 17.2-банди ишга тушади.

Ўтган йилги регламентда ҳаммаси жойида. Лекин, нега бу йил янгилик олиб киришмоқчи?

Келинг энди ўтган мавсум Олий ва Биринчи лигада дастлабки ўринларни эгаллаган жамоаларни келтириб ўтаман:

Олий лига 2021-2022

1. "Жиззах Кентекс"

2. АГМК

3. "Пахтакор"

4. "Локомотив"

Биринчи лига 2021-2022

1. БМБ

2. "Оил Стар"


Юқоридаги 6 клубга бу йил Суперкубокни шундай форматда ўтказиш бўйича фикрларини сўраб мурожаат қилинган. Ҳар 6 томон рози бўлса Суперкубок ноодатий форматда ўтади. ПФЛ бунда Осиё чемпионатига тайёрланаётган Ўзбекистон МТЖ футболчилари учун тайёр ўйин амалиёти бўлиши мумкинлигини ҳам келтирган. Агар мураббийлар бу ҳолат МТЖ ўйинчиларига қўшимча зўриқиш деб топишса, унда Суперкубок чемпион ва кубок соҳиби "Жиззах Кентекс" ва мамлакат вице-чемпиони АГМК ўртасида ўтказилиши мумкинлиги келтирилган.

Суперкубок доим иккита жамоа иштирокида ўтиши ва битта ўйиндан иборат бўлиши лозим. Тўғри, бу йил январь ойида Испания Суперкубоги 4 жамоа иштирокида Саудия Арабистонида бўлиб ўтди. Унда чемпион ("Реал"), вице-чемпион ("Атлетико"), кубок соҳиби ("Барселона") ҳамда кубок финалчиси ("Атлетик") иштирок этди. Лекин, бу Ла Лига томонидан киритилган янгилик бўлди. Катта эҳтимол билан бу маркетинг юриши эди. Лекин, уларга бошқа яна кимдир эргашганини эслолмадим.

ПФЛ шу форматда ўтказишга розимисизлар деб клублардан сўраган. Тасаввур қилайлик Суперкубок 2 эмас, ундан кўпроқ жамоа иштирокида ўтказиладиган бўлди ҳам. Лекин, унда 1-лига ғолиби ва иккинчи ўрин соҳибига нима бор? Бу ҳеч қандай мантиқ ва спорт мезонларига тўғри келмайди. 1-лигада чемпион бўлган БМБ бу мавсум жуда катта трансферларга қўл урди ва чемпионлик учун асосий давогарлардан бири. Агар Суперкубокка қўйилса, унда ҳам ғолиб бўлиш учун асосий иккита номзоддан бири бўлади. Таркибга терма жамоанинг қатор футзалчилари олиб келинди. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу уларга Суперкубокда иштирок этиш ҳуқуқи ёки имтиёзини бермаслиги керак.

Ва терма жамоанинг Осиё чемпионатига тайёргарлигидан келиб чиқиб Суперкубок ўйинини умуман ўтказмаслик эҳтимоли ҳам жуда хунук ҳолат бўлади. Терма жамоа тайёргарлигидан қатъи назар футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин ўтказилиши керак. Унда амалдаги чемпион ва кубок соҳиби "Жиззах Кентекс" ҳамда мамлакат вице-чемпиони АГМК ўзаро беллашмоғи даркор. Таркибини жуда ҳам кучайтириб олган ва олдига катта мақсадларни қўяётган БМБ эса Суперкубокда ўйнаш учун аввал унгача бўлган йўлни босиб ўтиши зарур. Яъни, чемпионлик ва ёки кубокни янги мавсумда қўлга киритса, ана бемалол кейинги йил Суперкубокда ўйнайверади. Биринчи лигадан чиққан жамоаларнинг Суперкубокда ўйнаши эса ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Умид қиламан, ПФЛ бу борада энг тўғри қарорни қабул қилади.

Агар футзалчилар учун кўпроқ ўйин амалиёти зарур бўлса мавсум старти олдидан ўртоқлик турнири ташкил этиш мумкин. Авваллари футзалда ЎФА Кубоги бўларди ва у мавсум старти олдидан ўтказилинарди. Шунга ўхшаш ПФЛ Кубогини ташкил этса бўлади. Бунда ПФЛ кубоги мавсум олдидан қисқа муддатда ўтказилади ва унда Олий ва Биринчи лига клублари узоқ мавсум олдидан футзалчилари ва жамоа ўйинини синовдан ўтказиб олаверишади.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика