Latest news

22:29"Мец" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  11 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  12 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  4 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  8 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38

Суннатилло Эрматов: "Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашиш" News

Суннатилло Эрматов: "Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашиш"

Куни кеча Яйпаннинг "Турон" клуби жорий мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ташкил этди. Байрамона руҳда ўтган маросим сўнгида жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Суннатилло Эрматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Суннатилло, авваламбор "Турон" жамоасини Суперлига йўлланмасига эга чиққанлиги билан табриклаймиз. Бу йилги мавсум сизда қандай таассурот қолдирди?
- Бу йилги мавсум жудаям кўтаринки руҳда ўтди.Айниқса ПРО-Лига ўйинлари телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилгани кўпчилик футбол мухлисларини хурсанд қилди. Бундан ташқари жорий мавсумда мазкур чемпионатнинг савияси кўтарилганлиги сезилди. Шундай давом этса, футболимиз янада рывожланади деб ўйлайман. ПРО-Лигага бўлган эътибор учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

- Эндиликда "Турон" Ўзбекистон Суперлигасида ўйнайди. Янги мавсум олдидан нималарни айта оласиз?

- Мавсум якунига етди. Декабрь ойи давомида бизга таътил берилган. Оғир мавсум ўтказдик, ПРО-Лигада ҳеч қайси жамоага осон бўлмади. Таътилни оиламиз бағрида ўтказиб насиб бўлса январь ойидан машғулотларга киришамиз. Мақсадимиз Суперлигада ҳам яхши натижаларга эришиш ва муносиб қатнашишдан иборат" - дейди "Турон" ярим ҳимоячиси.

Фарҳоджон Узақов ёзиб олди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика