Latest news

02:10Рэтклифф: "Баъзи футболчиларга керагидан кўп маош тўланяпти"  3 01:27"Ал Садд" ҳам 3та гол уриб, чорак финалга йўл олди  1 01:05ОФК ЭЧЛ. "Ал Насср" йирик ғалаба билан кейинги босқичга йўл олди  21 00:14Куртуанинг 50 ёшли собиқ қиз ўртоғи: "У ўғлига етарлича эътибор бермаяпти"  8 23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  3 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  19 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  28 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  13 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6

Суннатилла Мамадалиев: “Ҳаёт давом этади” News

Суннатилла Мамадалиев: “Ҳаёт давом этади”

Кеча Наманган шаҳрида бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Шўртан” учрашувидан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Суннатилла Мамадалиев ўз фикрларини билдирди.

 - “Навбаҳор” жамоасига ҳурмат билдирган ҳолда шуни айтмоқчиманки, бугун ҳақиқатдан ҳам нафақат дуранг натижага эришиш, балки ғалаба қозониб кетиш имкониятимиз бор эди. Гарчи, Наманганда тўп суришимизга қарамай, турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш ва умуман омадсизликка барҳам бериш истаги жамоадошларимда кучли эди. Айнан мана шу ҳолат ва ҳаттоки, дастлабки дақиқаларда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиз ҳам кайфиятимизни тушуриб юбормади. Биринчи бўлимда ташаббусга эга бўлдик, бир нечта хафли вазиятлар яратдик. Жавоб тўпини ҳам киритдик. Иккинчи бўлимда ҳам ана шу суратда давом эттираётгандик. Лекин хатоликларга йўл қўйиб, кетма-кет иккита гол ўтказиб юбордик. Афсуски, бу бизга қимматга тушди...

Шундай бўлса-да, тушкунликка тушмаймиз, ҳаёт давом этади. Кейинги учрашувларга тайёргарликни давом эттирамиз, - дейди Мамадалиев.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика