Суннатилла Мамадалиев: “Анъанага чек қўйдик”
19 may 2017 17:10
News
Суннатилла Мамадалиев: “Анъанага чек қўйдик”
Олий лиганинг 11-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Шўртан”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндан сўнг "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Суннатилла Мамадалиев беллашув борасидаги фикрлари билан бўлишди.
- Бугун жуда ҳам ажойиб ўйин бўлди. “Шўртан” жамоасини “Сўғдиёна” бир неча йиллар давомида енга олмай келганди. Бугун эса ушбу анъанага чек қўйдик. Биз жамоа бўлиб ўйнадик. Жамоадошларим ҳам майдонда ажойиб ўйин кўрсатишди. Омад бизга кулиб боқди ва биз бугун ғалабага эришдик. Биз фақат ғалаба учун курашдик. “Шўртан”ни жудаям ҳурмат қиламан. Мен узим ҳам ушбу жамоада ўйнаганман. “Шўртан”нинг кейинги ўйинларига омад тилайман. Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат, - дейди Мамадалиев.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments