Latest news

22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  64 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   28 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  11 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  0 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  45 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3

Суннат Абдурасулов: “Натижа ажойиб бўлди. Ўйиндан ҳам қониқдим” News

Суннат Абдурасулов: “Натижа ажойиб бўлди. Ўйиндан ҳам қониқдим”

Биринчи лиганинг иккинчи босқич, 6-турида “Оқ-тепа” яна мағлуб бўлди.

Бунинг бош “айбдори” эса “Локомотив-БФК”дир. Асосан ёшлардан ташкил топган “темирйўлчилар”нинг биринчи лигадаги клубига иқтидорли мураббийлардан бири Суннат Абдурасулов устозлик қилмоқда. Ўз вақтида ёшлар терма жамоасида Дилшод Нуралиев халқаро майдонларда яқиндан кўмаклашган Абдурасулов айни дамда “Локомотив-БФК”да ҳам ўзининг ва клуб фалсафасига содиқ қолган холда ёшлар билан ишламоқда. “Локомотив-БФК” - “Оқ-тепа” (3:2) учрашуви якунлангач, Абдурасулов билан суҳбатлашдик. 

- Сўнгги икки турни Тошкент клубларига қарши ўтказдик. Биласиз дерби мақомидаги ўйинлар доимо муросасиз курашларга бой тарзда кечади. Очиғини айтганда, “НБУ-Осиё” ва “Оқ-тепа”га қарши ўзгача бир руҳда тайёргарлик кўргандик ва керакли очколарни жамғариш йўлида астойдил ишладик. “Жар” стадионида “банкирлар”га қарши қарши баҳсда дуранг қайд этган бўлсак, ўз майдонимизда “Оқ-тепа”ни мағлуб этдик – дея гап бошлади Абдурасулов. 

- “Оқ-тепа”га қарши баҳсда шогирдларим кўрсатмаларимни тўла-тўкис бажарди. Натижа ажойиб бўлди. Ўйиндан ҳам қониқдим. Яратганга шукур, мехнатларимиз зое кетмади. Йигитлар рақибдан ҳайиқмасдан, хотиржамлик билан чиройли ўйин кўрсатишга интилди. Олдинги баҳсларда тажриба етишмаслиги панд бераётганди. Чунки таркибимиздаги 7-8 нафар футболчи бунгача биринчи лигада умуман ўйнаб кўрмаганди. 

- “Оқ-тепа” ҳам ғалаба учун жиддий курашишини кутгандим. Негаки бу жамоа ўзингизга яхши маълумки, олий лигага чиқиш учун астойдил курашмоқда. Таркибида харакат қилаётган футболчиларнинг деярли 95 фоизи илгари олий лигада тўп тепганлар саналади. Маҳорат бобида устунлик улар томонда эди. Кутганимдек, рақиб ёмон харакат қилмади. Фақат футболчиларим юқорида айтганганимдек, ўзларини кўрсата олди. Агарда кейинги учрашувларда ҳам ушбу ўйинни кўрсата олсак, рақибларимизга осон бўлмаслиги турган гап. 

- Боя айтиб ўтганимдек, таркибимиз асосан ёшлардан иборат. Жамоанинг фалсафаси иқтидорларни олий лигадаги бош клубга етказиб беришдир. Шу боис вазифамиз ёшларни тарбиялашдир. Давралар оралиғида “Локомотив”га 2 нафар ўйинчи етказиб бердик. Насиб қилса кейинги мавсум яна 3-4 нафар футболчимиз ҳам ўтади.

- Мураббийлар штабида ҳам ёш мураббийлар ишламоқда. Раҳбарият шундай қарорга келган. 

- Тўғри, биринчи лигада жорий мавсум дебютимни ўтказмоқдаман. Ҳали билмаганим кўп. Биринчи босқичда қаерлардадир хатога йўл қўйганимни кейинчалик тушуниб етдим ва бундан тўғри хулоса чиқариб, эндиликда янада пухта ишламоқдаман. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика