Latest news

17:06Йўлдошев, Ресан, Эркинов, Педро, Кожо... Суперлига 20-тур рамзий терма жамоаси  0 17:00“Трастбанк” ходимлари ўртасида “Спартакиада – 2025” спорт мусобақалари ўтказилди  0 16:44Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал дисквалификациялари: "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"да йўқотишлар мавжуд  0 16:34Про лига. "Олимпик" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 16:18"Футбол олами". "Пахтакор" "Андижон"ни тор-мор этди, "Нефтчи"да йирик ҳисобдаги ғалаба, "Навбаҳор"да жанговар дуранг  0 16:08Туркманистон терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 15:50Манба: Ўзбекистон МТЖ янги бош мураббийи масаласи тез орада ҳал бўлади  52 15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  2 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   2 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  4 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  12 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  12 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  12

Сунатилла Эрматов: “Нефтчи” ҳали ўз сўзини айтади” News

Сунатилла Эрматов: “Нефтчи” ҳали ўз сўзини айтади”

Суперлиганинг 3-турига келиб “Нефтчи”сафида яна бир иқтидорли футболчи Сунатилла Эрматов ўзининг дебют учрашувини ўтказди.

Баҳсни асосий таркибда бошлаган футболчи ўзида яхши таассурот қолдирди. Айни пайтда байрам муносабати билан қисқа таътилга чиққан футболчи билан боғландик.

– Сунаттила, 3-турга келиб Фарғона жамоаси сафида илк марта майдонга тушдингиз. Таассуротлар қандай?

– Таассуротлар ажойиб бўлди. Мураббийлар менга ишонч билдириб, асосий таркибда майдонга туширишди. Бундай имкониятдан самарадор фойдаланиб ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. “Нефтчи” сафида майдонга тушганимдан хурсандман.

– “Бунёдкор” билан ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

– Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, жуда шиддатли рақобат кечди. Майдоннинг хар бир қаричи учун кураш бўлди. Рақибни мағлуб этишни ўз олдимизга мақсад қилиб майдонга тушгандик. Афсуски, кўзлаган натижамизга эриша олмадик. Тошкентликларга босим уюштирдик ва гол киритиш учун хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Лекин бир қарашда, тўп дарвозага киришни истамагандек туюлди. Мухлислар ҳам кўриб турганди. Ғалаба йўлида чин юракдан меҳнат қилдик. Бу футбол, гоҳида ғалаба гоҳида мағлубият бўлади. Бу ўйин шундай эдики, битта гол натижани белгилаб берарди. Якунда ҳам шундай бўлди.

– “Бунёдкор” жамоаси ҳақида нима дейсиз?

– Кучли ва ҳамжиҳат таркибга эга жамоа ҳисобланади. Анча йиллардан бери бирга ўйнаб келишмоқда. Рақиб таркибида алоҳида кимнидир кўрсатмаган бўлардим. Умуман олганда, яхши жамоа саналади.


– “Нефтчи”нинг ғалабасига нима етишмади?

– Чемпионатга бир ой қолганда янги жамоа ташкилланди. Таркиб ёмон эмас. Мураббийлар яхши савиядаги ижрочиларни жамлаган. Агар ўз устимизда ишлаб, меҳнат қилишда давом этсак ижобий натижалар қайд этамиз. Шу ўринда, бир нарсани алоҳида айтиб ўтмоқчиман “Нефтчи” жамоаси ҳали ўз сўзини айтади.

– Тақвим “Нефтчи”га кетма-кет қийин рақибларни рўбаро этяпти. Кейинги тур “Пахтакор”га қарши Тошкентда кечади. Бўлажак ўйиндан нималар кутяпсиз?

– “Пахтакор” – ақлли жамоа. Сафарда осон ўйин бўлмайди албатта. Буни барча яхши тушуниб турибди. Тошкентликларнинг кучли тарафи бу уларнинг легионер футболчиларида деб ўйлайман. Лекин рақиб майдонига фақат ва фақат ғалаба қозониш учун борамиз. Бу мавсумда ниятларимиз жиддий саналади.

– Мухлислардан нима сўраган бўлардингиз?

– Ишқибозларнинг далдаси биз учун муҳим ҳисобланади. Насиб қилса, уларнинг ишончини оқлаймиз. Ҳали жамоамиз нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўямиз. Ўтган турдаги мағлубиятдан фожиа ясаш керак эмас. Чемпионат энди бошланди. Ғалабали кунлар олдинда

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди  


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика