Latest news

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  0 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  19 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  136 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Султонов, Ўринбоев, Мамасидиқов ва легионер мураббий: Суперлигада 6-тур лауреатлари News

Султонов, Ўринбоев, Мамасидиқов ва легионер мураббий: Суперлигада 6-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган учрашувларга якунига етди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Бунёдкор" посбони Суҳробжон Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

У ўзининг ажойиб ўйини орқали "Насаф" билан баҳсда жамоасининг дуранг қайд этишига катта хисса қўшди. Биринчи таймда рақибнинг пенальтидан тепган тўпини қайтаришга эришди ва бундан ташқари бир неча чиройли сейвларни намойиш этди.



"Металлург"нинг янги сардори Забиҳилло Ўринбоев Championat.asia талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.

Тошкент вилояти дербисида ОКМКга қарши баҳсда Ўринбоев яна ҳужумчи ортида ўйнади ва жуда фаол ҳаракат қилди. Якунда "Металлург" 2:0 ҳисобида зафар қучди ва принципиал баҳсда 3 очкога эга бўлди.



"Олимпик" вакили Темур Мамасидиқовнинг "Бухоро" дарвозасига урган голи Championat.asia талқинига кўра 6-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб топилди.  

Ўнг қанотдан Жиянов узатган тўпни Мамасидиқов тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Эътиборлиси айнан шу гол "Олимпик"ка якунда ғалаба келтирди.



Яқиндагина "Металлург"га бош мураббий этиб тайинланган Веско Стешевич Championat.asia талқинига кўра 6-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Тошкент вилояти дербисидан олдин ОКМК ғалаба қозонишини кутганлар нисбатан кўпроқ эди. Аммо Бекободда Стешевич бошчилигидаги жамоа чемпионлик учун курашаётган Миржалол Қосимов жамоасини 2:0 ҳисобида таслим қилди. Тўғри Олмалиқ клуби сафида Турсунов қизил карточка олди, аммо бу "Металлург"нинг муаммоси эмасди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика