Сульшер "Тахтлар ўйини" сериали актёрига совға топширди
26 feb 2019 10:30
News
Сульшер "Тахтлар ўйини" сериали актёрига совға топширди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер "Тахтлар ўйини" сериалида Жон Сноу ролини ижро этаётган актёр Кит Харингтонга клуб футболкасини совға қилди.
Харингтон "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги АПЛнинг 27-тур ўйинини стадионда томоша қилди ва баҳсдан сўнг Сульшер билан учрашди. Харингтон орқасига "Шимол Қироли" ёзуви туширилган 1-рақамли футболкани олди.
"Бир қиролдан иккинчисига совға" - дейилади МЮ "Твиттери"даги хабарда.
Link :
Source : manutd.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments