Latest news

15:44"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари  0 15:40"Бухоро" - "Локомотив". Таркиблар билан танишинг  0 15:31"Челси" сўнгги 6 трансфер ойнасида АПЛда энг катта зарар кўрди – 949 миллион евро. Қолганлардачи?  1 15:22"Қизилқум" 4-май куни ўз уйи - Навоийга қайтади  0 14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  8 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  2 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  4 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  11 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  12 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  5 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  23 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  10 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   19

Сульшер: "Мен тантанавор равишда бу ерни тарк этяпман, чунки клуб учун боримни берганимни ҳамма билади деб ўйлайман" News

Сульшер: "Мен тантанавор равишда бу ерни тарк этяпман, чунки клуб учун боримни берганимни ҳамма билади деб ўйлайман"

Оле-Гуннар Сулшер "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилгандан сўнг клуб расмий сайтига интервью берди.

- Бу клуб мен учун нимани англатишини ва бу ерда нимага эришмоқчи бўлганимни биласиз. Буларнинг барчаси клуб, мухлислар, футболчилар, ходимлар учун. Кейинги қадамни чемпионлик учун курашиш, совринлар ютиш учун ташлашни истардим.

Мен барчаси учун жавоб беришни хоҳламайман... Журналистлар мендан интервью олишни сўрашмоқда, йўқ, мен ҳеч қандай интервью бермайман.

Мен тантанавор равишда бу ерни тарк этяпман, чунки клуб учун боримни берганимни ҳамма билади деб ўйлайман. Бу клуб борлиғимни англатади. Афсуски, керакли натижаларга эриша олмадим, энди четга чиқиш вақти келди.

- Қарийб уч йилдан бери жамоага мураббийлик қиляпсиз. Ортда қолган натижалардан фахрланасизми?

- Жудаям фахрланаман. Бу ҳаётимдаги орзулардан биридир.

Аввал футболчи, кейин ўринбосарлар жамоаси мураббийи, кейин навбатдаги иш, яъни ягона орзу бу асосий жамоани бошқариш эди. Мен буни бошдан кечирдим.

Биринчи дақиқадан сўнгги дақиқагача ўтган ҳар бир лаҳза жуда катта завқ берарди, шу боис барча футболчиларга раҳмат айтишим керак, чунки жамоани қабул қилганимдан бери улар доимо ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этишди. Кимдир келди, кимдир кетди, лекин барча футболчилар билан ишлаш ўзгача мароқ эди.

Клуб эгаларига менга имконият бергани учун раҳмат айтмоқчиман, чунки ҳамма ҳам бундай имкониятга бўлавермайди, лекин менга бу лавозим ишониб топширилди.

Мен учун бу шараф, жамоани дастлаб ташриф буюрганимдан ҳам яхшироқ ҳолатда қолдиришга умид қиламан.

Бу ерда яхши дўстлар орттирдим, бир қанча беназир дўстлар билан муносабатларни тикладим. Янги ходимлар келди, дарҳақиқат, улар билан ҳам иноқ бўлиб қолдим, - деди Сульшер.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика