Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Сульшер - Марсьяль ва Рэшфорд ҳақида: "Ким ўзарга ўйнаш ҳақида ўйламаслик керак" News

Сульшер - Марсьяль ва Рэшфорд ҳақида: "Ким ўзарга ўйнаш ҳақида ўйламаслик керак"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа ҳужумчилари Антони Марсьяль ҳамда Маркус Рэшфорд ҳақида гапирди.

Ушбу мавсумда француз 23 гол урган бўлса, англиялик 22 марта рақиблари постига йўл топди.

"Уларнинг ўртасида ҳеч қандай мусобақа йўқ. Кўриб турибсиз, Антони ва Маркус гол уриши учун бир-бирига шароит яратиб бермоқда.

Футболчилар ўзаро ким ўзарга ўйнамаслиги керак деб ҳисоблайман. Чунки мақсадимиз бир - ўйинда ғалаба қозониш. Агарда футболчилар ўзларини, индивидуал совринларни ўйласа, мураббийнинг жамоага кераги бўлмайди. Барчаси оддий.

Менга эгоистлар керак эмас. Футболчи бошқалардан кўпроқ гол уришни ўйламаслиги шарт. Жамоа ғалабага эришаётган пайтда унинг 15 ёки 30та гол ургани ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. У бу орқали фақатгина ўзини машҳур қилиши мумкин.

Ван Нистелрой голларга чанқоқ бўлган. 4:0 ҳисобида ютаётган пайтимизда у гол уриш ҳақида ўйламасди. Чунки у жамоавий футболчи бўлган. Рууд бирор марта ҳам дарвозага тепилиши керак бўлмаган пайтда зарба бермасди ва асосан пас ўйнарди", - деди Сульшер.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика