Сульшер Магуайрнинг трансфери тезроқ ҳал қилинишини сўрамоқда
25 jul 2019 22:43
News
Сульшер Магуайрнинг трансфери тезроқ ҳал қилинишини сўрамоқда
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер "Лестер" ҳимоячиси Гарри Магуайрнинг трансфер иши тезроқ якунланишини талаб қилмоқда.
"Sky Sports" хабарига кўра, норвегиялик мутахассис манкунианликлар ижрочи директори Эд Вудвордга ҳимоячи билан шартнома имзоланишини тезлаштирилишини сўради. Мураббий Магуайрни жамоанинг ушбу йиғинидаёқ жамоага келиб қўшилишини истамоқда. МЮ ҳимоячи учун 85 миллион евро таклиф қилганди, "тулкилар" эса унинг трансферидан 95 миллион евро ишлаб олишмоқчи.
Ўтган мавсумда 26 ёшли Магуайр жамоаси таркибида 31 ўйинда қатнашиб, 3 гол киритишни уддалаганди.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments