Сульшер: "Ғалаба учун курашни 70-дақиқадан бошлашга ҳаққимиз йўқ"
25 nov 2019 11:24
News
Сульшер: "Ғалаба учун курашни 70-дақиқадан бошлашга ҳаққимиз йўқ"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер "Шеффилд Юнайтед" (3:3)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Футболда ғалаба қозониш керак. Биз 70-дақиқалан бошлаб ғалаба учун курашни бошлашга ҳаққимиз йўқ. Йигитларга қойил. Бу хоҳиш етишмаслигидан эмас, балки ишончсизликдандир.
Шогирдларимнинг ғалаба қозонишни хоҳлашларига шубҳа қилмайман, балки ёш футболчилар бундай синовларда қандай қилиб ғалаба қозонишни билишмайди.
Биз 0:2 ҳисобида ютқазаётганимизда таслим бўлмадик. Ўтган мавсумда биз таслим бўлишимиз мумкин эди, аммо жорий мавсумда эмас, шу сабаб фарқ катта", - дейди Сульшер.
"Қизил иблислар" АПЛнинг 13 туридан сўнг 17 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 9-ўрнида боришмоқда.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments