Latest news

09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  4 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  5 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  7

Суҳроб Неъматов: “Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлади” News

Суҳроб Неъматов: “Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлади”

Александр Мочинов жамоасининг жорий чемпионатда ғалаба қозониши узоққа чўзилиб кетди. Бухороликлар ўтган шанба куни “Андижон” меҳмони бўлиб, мағлубиятга учради.
Учрашувдан сўнг жамоа сардори Суҳроб Неъматов билан суҳбатлашдик.

- “Андижон”нинг жорий мавсум ҳисобидан ўз майдонида илк учрашувини ўтказишини ва баҳс осон бўлмаслигини яхши билардик. Шунга монанд тайёргарлик кўрдик ва сафардан имкон қадар очко олиб қайтиш учун астойдил харакат қилдик. Афсуски режамиз амалга ошмади.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Менимча майдонда тенг кураш кечди. Иккинчи бўлимда бизда ҳам бир қатор голли вазиятлар бўлди. Аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Бунда кимнидир айблаш ноўрин деб биламан.
- Ўзимни кўрсатган ўйиним ҳақида яхшиси мураббий фикр билдиргани маъқул. Ииккинчи бўлим ўрталарига келиб бош мураббийнинг қарорига кўра ўрнимни бошқа бир жамоадошимга бўшатиб бердим. Чунки қолган дақиқаларда таваккалчиликка қўл урилди ва иккита соф ҳужумчи билан ўйнадик.



- Жамоада яратилган шароитлар яхши. Бу борада ҳаммаси кўнгилдагидек. Лекин шунга қарамай мухлисларимизни қувонтира олмаётганимиз алам қиляпти. Эътибор берсангиз бу йил ҳам таркиб деярли янгитдан тузилди. Балки янги келган футболчиларнинг янги муҳитга тўлиқ мослашиб кетиши учун вақт керакдир.

- Бизга битта ғалаба керак. Шунда кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

- Легионерлар? Келинг, яхшиси бу саволни очиқ қолдирайлик.


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика