Latest news

11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  0 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  0 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  4 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  18 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  4 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2

Суҳроб Иззатов: "Бунёдкор"нинг мақсади ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш" News

Суҳроб Иззатов: "Бунёдкор"нинг мақсади ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш"

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Суперлига клублари орасида янги мавсумга тайёргарликни биринчилардан бўлиб бошлади.

Боиси, “Қалдирғочлар” 21 январь куни ўз майдонида ОЧЛ саралаш босқичи доирасида Ироқнинг “Ал Завра” жамоасини қабул қилади. Шу боисдан футболчилар ва мураббийлар 16 декабр санасидан эътиборан машғулотларга киришишди. Бош мураббий Вадим Абрамов даволанишда эканлиги сабабли, унинг ўрнига ёрдамчиси Марат Мифтахутдинов жамоага бошчилик қилмоқда. Таркибга янги футболчилар жалб этилиши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Лекин, мураббийнинг таъкидлашича бир қатор тажрибали футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Январь ойида бу борада янгиликлар бўлиб қолиши мумкин. Ҳозирда эса ёш ва иқтидорли шунингдек, ижарадан қайтган футболчилар билан йиғин давом эттирилмоқда. Мазкур йиғин давомида назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Бугунги машғулотлар якунига етгач жамоа аъзоси Суҳроб Иззатов тайёргарлик ҳусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Дастлаб янги мавсумга бошланган тайёргарлик ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз. Илк кунги машғулотлар қандай ўтди?

- Кўриб турибсиз йиғинни аъло кайфиятда бошлаб олдик. Янги футболчилар синовдан ўтказиляпти,боиси жамоани айрим ўйинчилар тарк этди. Қолганлар ОТЖ билан Осиё чемпионатига ҳозирлик кўришяпти. Чемпионлар Лигаси баҳслари бошлангунига қадар сафимизни кучли футболчилар билан тўлдириб оламиз деган умиддаман. Ниятимиз саралаш ва плей-офф босқичидан ўтиб, гуруҳ босқичига чиқиш.



- Машғулотлар жараёнида тажрибали футболчиларнинг йўқлиги сезиляптими?

- Ҳа. Уларнинг йўқлиги билиняпти. Биз ёшларни тажрибали ўйинчилардан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп. Биздан кўра кўпроқ билимга ва кўникмага эга. Вақт ўтган сари улар ҳам фаолиятларини якунлашади. Боз устига футбол жамоавий ўйин. Бир ўйинчига боғланиб қолиш ҳам ярамайди.

- Осиё Чемпионлар Лигасидаи рақиблар қай даражада хавфли? Умуман шу ҳақида фикр билдирсангиз?

- “Ал Завра” ҳам, “Ал Айн” ҳам шунчаки майдонга чиқишмайди. БАА клуби жуда кучли. Савия ва махорат бобида ҳам устун. Юқори даражадаги легионерлар тўп тепишини биламиз. Мақсадимиз кейинги йил ОЧЛда узоқроққа бориш ва бу йилги натижамизни яхшилаш.

- Биринчи даврада жамоанинг асосий таркибидан жой олаётган эдингиз. Лекин, кутилмаганда диққат марказидан ғойиб бўлиб қолдингиз...

-Тўғри айтдингиз. Жамоага секин аста қўшилиб кетаётгандим. Бироқ, жароҳат боис анча вақт яшил майдондан четда юрдим. Белоруссиядаги йиғин мобайнида оёғимдан лат едим. Олдимизда қийин ўйинлар кутиб турган эди. Ўз майдонимиздаги баҳсларда очколар йўқотиб, аҳволимизни оғирлаштирдик. Муҳими якунда учинчи ўринни ўзимизники қилдик.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика