Latest news

09:08Дидье Дешам Франция термасини тарк этади. Унинг ўрнига ким келиши ҳам маълум  1 08:41«Насаф» яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:12Расман. Жаба Жигаури Ўзбекистоннинг бошқа жамоасига ўтди  2 07:45 Винисиус нечта ўйинга четлатилгани маълум  13 05:05Саудия Арабистони қирол кубоги. «Ал Иттиҳод» — «Ал Ҳилол» ўртасидаги марказий учрашув ғолиби пенальтилар серияси орқали аниқланди  8 02:59Лига кубоги. "Арсенал" илк ўйинда имкониятни бой берди  15 02:30"Челси" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  3 01:50Араухонинг янги клуби номи деярли маълум  1 01:30"Ал Аҳли" Винисиус билан декабрда музокаралар олиб борди, клуб уни ёзда харид қилмоқчи  2 01:10Алаба бир йил ичида илк бор "Реал"нинг ўйин учун қайдномасига киритилди  1 00:41Дунёнинг энг бой инсони "Ливерпул"ни сотиб оладими?  5 00:23"Шўртан" Марлен Чобанов билан шартнома имзолади  4 23:56Абдуқодир Ҳусанов ПСЖга ўтмаслиги аниқ бўлди. Бунга сабаб нима?  31 23:44Нико Уильямс Лондон клубига йўл олиши мумкин  3 23:41"Андижон" етти нафар футболчиси билан хайрлашди  5

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди” News

Суҳроб Иззатов: “Бугун омад бизга кулиб боқди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Суҳроб Иззатов билан суҳбатлашдик.

- Бугун қизиқарли ўйин бўлди. “Турон” гол уриш учун кўпроқ имкониятларга эга бўлди. Лекин омад кўпроқ бизга кулиб боқди ва муҳим бўлган голлар эвазига ғалаба қозондик. Рақибимизга ғалаба зарурлиги учун ҳам бугун ҳужумкор футболни танлади ва бизга қаршилик кўрсатди. Биз ҳам ўз майдонимизда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Қисқаси, осон бўлмаган ғалабани қўлга киритдик. 

Майдонда бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин бизда тушкунлик ҳолати кузатилмади. Лекин ҳисоб тенглашганидан сўнг қолган вақт давомида бизга осон бўлмаслигини тушуниб тургандик. Эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмасак, бу бизга қимматга тушишидан хавфсираб тургандик.  Кейинчалик майдондаги футболчилар сони тенг ҳолатга келганидан сўнг, бизда ғалаба қозониш учун иштиёқ ошди ва муҳим голларни уриб олдик. 

Совринли ўринлар учун имкониятларимизга келсак, тақвимиз бироз қийинроқ.  Лекин биз  охиригача халқаро майдонга йўлланма берадиган йўлланмалар учун курашамиз. Олдинда турган ўйинларимизда ижобий натижа қайд этишга интиламиз. Бундан ташқари, Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритган ҳолда, халқаро майдонда тўп тепиш имкониятимиз бор. Шундан ҳам фойдаланиб кўрмоқчимиз”, - дея сўзини якунлади Иззатов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика