Суҳайл Муҳиддин: "Украинага қарши ўйинга тайёр эмасдик"
07 oct 2024 18:07
News
Суҳайл Муҳиддин: "Украинага қарши ўйинга тайёр эмасдик"
Футзал бўйича жаҳон чемпионати 3-ўрин учун Украинага қарши ўйиндан сўнг (1:7) Франция терма жамоаси аъзоси Суҳайл Муҳиддин сайтимизга интервью берди.
"Украинага қарши учрашувга етарлича тайёр эмасдик. Якуний натижа бизни хафа қилди. Ўйинимизда самарадорлик етишмади, шу боис мағлубиятга учрадик.
Мағлубиятга чарчоқ ҳам ўз таъсирини ўтказди. Биз қўлдан келганча ўйнадик. Келгуси жаҳон чемпионатида янада кучлироқ бўлиб қайтишга ҳаракат қиламиз.
Турнир унутилмас таассурот қолдирди, айниқса, дебют ўйинимиз ўзга ҳиссиёт бахшида этди. Биз учун яхши турнир бўлди дея оламан. Умид қиламанки, тўрт йилдан кейин ҳозиргидан яхшироқ натижага эришамиз", деди Муҳиддин.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги дебютида тўртинчи ўринни эгаллади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Comments