Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Суд ходимлари, ҳакамлар, актёрлар ва журналистлар бир майдонда ФОТО News

Суд ходимлари, ҳакамлар, актёрлар ва журналистлар бир майдонда ФОТО

Бугун "Футбол 20" спорт мажмуасида 14 январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган мусобақа бўлиб ўтди.

Ушбу мини турнирда 4та жамоа қатнашди. Равшан Эрматов бошчилигидаги олий лига ҳакамлари жамоаси, Олий суд ходимларидан ташкил топган жамоа, Актёрлар ва Миллий Олимпия қўмитаси ходимларидан ташкил топган жамоа ҳамда футбол журналистлари жамоаси ғолиблик учун кураш олиб борди.

Олий лига ҳакамлари жамоаси сафида Равшан Эрматов, Шуҳрат Пўлатов, Сайфиддин Эрматов ва Шерзод Қосимов каби ҳакамларимиз ўйнашди.

Олимпия қўмитаси жамоаси сафида Алишер Узоқов ва Шерзод Бин каби актёрлар, шоир Ботир Эргашев тўп тепди.  

Барча тўрт жамоа бир-бири билан бир мартадан ўйнади. Дастлабки икки турда рақибларини мағлуб этган Олий суд ва ҳакамлар жамоалари ўзига хос финал учрашувида майдонга тушишди. Унда Олий суд ходимларидан ташкил топган жамоа 2:1 ҳисобида зафар қучиб турнир ғолибига айланишди.

1-тур
Ҳакамлар - Актёрлар ва МОҚ 3:0
Олий суд - Журналистлар 3:0

2-тур
Олий суд - Актёрлар ва МОҚ  3:1
Ҳакамлар - Журналистлар 6:1

3-тур
Журналистлар - Актёрлар ва МОҚ 3:1
Олий суд - Ҳакамлар 2:1

Мусобақа сўнггида бундай турнирлар анъанавий тарзда ўтказиб олишга келишиб олинди.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика