Суарес "Барса"дан кетиши учун қанча товон олади?
30 aug 2020 22:37
News
Суарес "Барса"дан кетиши учун қанча товон олади?
"Барселона" раҳбариятига жамоа форварди Луис Суарес билан амалдаги шартномани бекор қилиш қимматга тушади.
Уругвайлик футболчи билан ҳамкорлик битимини бузиш учун "кўк-анорранглилар" 14 млн евро миқдорида товон пулини тўлашларига тўғри келади, дея хабар қилди Goal.com.

Шундан кейингина 33 ёшли ўйинчи эркин агентга айланиши мумкин . Таъкидланишича, Суареснинг атрофидаги вазиятни ПСЖ, "Ювентус", "Атлетико" ва "Аякс" кузатяпти.
Ла Лиганинг якунига етган мавсумида 28 ўйин ўтказган Суарес 16 гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилганди.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Comments