Latest news

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  0 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  0 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Students Cup. Фарғона политехника институти жамоаси мавсумолди тақдимот маросими ўтказди News

Students Cup. Фарғона политехника институти жамоаси мавсумолди тақдимот маросими ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш, хусусан футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун Фарғона политехника институтининг футбол жамоаси мавсумолди тақдимот маросимини ўтказди. Маросимда институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, техника фанлари доктори Зоҳидбек Хамроқулов, Фарғона футболи фахрийлари - Абдусамад Дўрмонов, Сергей Лебедев, Диёрбек Ирматов ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жорий мавсум олдидан турли мусобақаларда ўз олдига совринли ўринларни мақсад қилиб қўйган институт жамоасининг мавсумолди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Маросим давомида сўзга чиққан мутассадди раҳбарлар Фарғона политехника институти футбол клубига мавсум давомида омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини, хусусан Республика олий таълим муассасалари футбол жамоалари ўртасидан ташкил этиладиган Students Cup мусобақасида ғолибликни қўлга киритишларига тилак билдирдилар.


Жамоа аъзолари: 

1.Шоядбек Сирожиддинов, 2.Давронбек Раҳмоналиев, 3.Озодбек Йўлдашалиев, 4.Нурмуҳаммад Адҳамжонов, 5.Жаҳонгир Маматмусаев, 7.Акмал Муҳаммаджонов, 8.Шукур Жумабоев (С), 10.Талабжон Тўйчиев, 12.Исломбек Сайдуллаев, 17.Миржалол Анваров, 19.Исломбек Абдуназаров, 20.Фирдавс Назиртошев, 22.Аббосбек Тўйчиев, 23.Оятулло Эргашев, 27.Файзиддин Абдуманнопов, 70.Умиджон Алижонов, 77.Муҳаммадризо Юсупов.

Бош мураббий: Жасурбек Хамроқулов.


Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан Championat.asia учун махсус


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика