Стивен Бергвейн: "Саудия Арабистонида рақобат Нидерландиядагидан юқорироқ"
09 sep 2024 11:59
News
Стивен Бергвейн: "Саудия Арабистонида рақобат Нидерландиядагидан юқорироқ"
"Демак, кимдир ривожланиш учун Нидерландия чемпионатини тарк этиши мумкин, аммо мен қолишим керакми? Терма жамоа устози Саудия Арабистони чемпионатида аъло даражадаги рақобат борлигини жуда яхши билади. Ёки бундай қадамни фақат 32 ёшда қўйиш керакми? Мен ҳар томонлама ривожланиб боряпман ва танловимга минг фоиз содиқман. Уни ишонтириб айтаманки, у ерда рақобат Нидерландиядагидан юқори. У ерда қандай футболчилар ўйнаётганига бир қаранг. Бундан ташқари, "Ал Иттиҳод" "Интер"ни мағлуб этди, Канте Саудия Арабистонида ўйнади ва Евро доирасидаги Нидерландияга қарши ўйинда энг яхши бўлди, Ляпорт эса "Ал Насср" футболчиси сифатида Испания билан Европа чемпионига айланди", – деди Бергвейн.
Эслатиб ўтамиз, Рональд Куман 26 ёшли Стивен Бергвейннинг Саудия Арабистони чемпионатига ўтишини спорт амбицияларига тўғри келмаслигини таъкидлаган эди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments