Latest news

22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  0 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  62 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  647 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  16 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  10 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2

Стерлинг: "Уэмбли"да гол уриш бурчим эканлигини кўп бор айтганман News

Стерлинг: "Уэмбли"да гол уриш бурчим эканлигини кўп бор айтганман

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Раҳим Стерлинг Евро-2020 гуруҳ босқичида Хорватияга қарши ўйиннинг (1:0) энг яхши футболчиси деб топилгач, ғалабадан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Ажойиб кечинмалар. Бу биринчи ўйинимиз эди ва ғалаба муҳим эди. Жамоамиз биргашган ҳолда ҳаракат қилди. Биз тўпни керакли пайтда ўзимизда эгалладик ва яхши футбол намойиш эта олдик. Йигитлар бугун жуда оптимал ҳолатда эдилар.

Ғалаба қозонганимиз жуда яхши, аммо бизни олдинда бошқа учрашувлар кутмоқда. Ушбу йил мен учун оғир мавсум бўлди, аммо Англия таркибига қайтишни интиқлик билан кутардим. Терма жамоада ўйнаш мавсум учун ажойиб якун бўлади.

Гол урганингизда ҳар доим ёқимли ҳиссиётларни бошдан ўтказасиз. Илгари бир неча бор айтгандим: Агар "Уэмбли"да катта турнирларда ўйнасам, гол киритиш бурчимни бажараман. Буни амалга ошира олганимдан мамнунман", — дейди Стерлинг.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика