Стерлинг: “ЕЧЛда ғолиб чиқишга кучимиз етади”
11 aug 2020 01:19
News
Стерлинг: “ЕЧЛда ғолиб чиқишга кучимиз етади”
“Биз ғалабага жудаям чанқоқ эдик. Ўйлашимча, рестартдан кейин барча бизнинг ғолиблик учун қандай кураш олиб бораётганимизни кўриб, билиб турибди. Ушбу турнирда муваффақиятли иштирок этишга кучимиз етади. Биз “Реал” билан бутун ўйин давомида буни кўрсатиб бердик.
Чемпионлар лигасида қатнашаётган жамоаларнинг ўйин сифати жуда юқори. Биз кучимизни тўғри тақсимлаган ҳолда ўз ўйинимизни намойиш этишимиз лозим.
Энг муҳими бу турнирда ҳар бир дақиқада ўзингизни 100 фоиз имкониятларингизни намойиш этишингиз лозим. Мусобақа янги форматда ўтказилмоқда ва биз бунга тайёрмиз. Жамоадошларимнинг қўлидан келадиган иш бу майдонга чиқиб, ўзини нималарга қодирлигини кўрсата олиш. Олдимиздаги ўйинлар бизнинг ҳақиқий ҳолатимизни – олдинга қадам босаяпмизми ёки бир жойда туриб қолганмизми, кўрсатиб беради”, деди Стерлинг “PA Sport”га берган интервьюсида.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments