Latest news

16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  0 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  7 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  0 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  7 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  4 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  9 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0

Стефано Кузин: “Пахтакор”нинг ғалабаси бизга дарс бўлди” News

Стефано Кузин: “Пахтакор”нинг ғалабаси бизга дарс бўлди”

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Шаҳр Ходро” (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Стефано Кузин иштирок этди.

Биз биринчи таймни яхши ўтказдик. Ўйин бошида йигитлар яхши ўйнашди ва 3та гол уриш учун имконият яратдик. Агар биринчи таймда голлар ура олганимизда натижа буткул бошқача кўриниш олган бўларди. Иккинчи тайм аввалида ҳам ёмон ўйнамадик. Бугунги рақибимиз қарши ҳужумда жуда ҳам кучли эканлигини билардик. Гол ўтказиб юборгач йигитлар руҳан тушкунликка тушиб қолишди. Ўз шогирдларим билан фахрланаман, улар борларини беришга ҳаракат қилишди. 

- Ҳисоб 2:0 бўлганидан сўнг ўнг қанот ҳимоячисини алмаштирдингиз. Бу ҳисобни йириклашиб кетмаслигини олдини олишмиди ёки бошқа? 

- Бу ўйин натижасини ўзгартириш учун эмас, учрашув шундай кўриниш олгани учун бўлган алмаштириш эди.  

- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? 

- Мамнун бўлганим йўқ. Бундай ўйинларда ҳакам ўйинни бошқаришни ҳис қилиши керак. Бугунги ҳакамлар айрим вазиятларда хатога йўл қўйишди. Ҳакам ҳақида ёмон фикр билдирмоқчи эмасман, шунчаки бўлган нарсани айтдим. 

- Таркибда украиналик ҳужумчи бор, Мирослав Славов, нима учун уни деярли майдонга туширмаяпсиз? 

- Бугун уни майдонга туширмоқчи эдим. Аммо рақибдан келиб чиққан ҳолда икки марказий ҳужумчи билан ўйнай олмасдик. Сабаби “Пахтакор” жуда ҳам яхши қарши ҳужумга ўтадиган жамоа. 

- ОФК қарорига кўра дастлабки учта турни сафарда ўтказасизлар. 

- Бу жамоа натижаларига ҳам таъсир қилади. Йигитлар борларини беришмоқда. Ҳар гал бошқа давлатга учганимизда иқлим ҳам ўзгаради, шунга қарамай футболчилар яхши ўйнашга интилишмоқда. Бу мени хурсанд қилади. 

- Ўтган тур “Ал Ҳилол” билан ўйнадинглар, бугун “Пахтакор” билан. Қайси ўйинда рақиб кучлироқ ўйнади? 

- “Ал Ҳилол” Осиёнинг энг кучли клуби, амалдаги ОЧЛ ғолиби. Шунинг ўзиёқ бу жамоанинг кучини айтиб турибди. “Пахтакор” эса мавсумни энди бошламоқда, таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олди. “Пахтакор” ҳақида бир ойлардан кейин аниқ фикр билдириш мумкин. 

- Бугунги мағлубиятдан кейинги вазият қандай? 

- Мен италияликман. Бизда шундай мақол бор: Ёки ютамиз, ёки агар ютқазсак нимадир ўрганамиз. Бугунги мағлубият бизга дарс бўлди. Биз илк бор ОЧЛда қатнашаяпмиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика