Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Стадионлар - ҳамон долзарб масала News

Стадионлар - ҳамон долзарб масала

Суперлигада дастлабки учта тур учрашувлари ўтказилди.

Секин бошланган шиддат иккинчи-учинчи турларга келиб тезлик ола бошлади. Агар янада қизиқ баҳслар гувоҳи бўлсак, бу кетишда чемпионат анча қизғин тус олади. Лекин баъзи стадионлар тайёр эмаслиги, тайёрларининг ҳам шароити зўр эмаслиги, ўйингоҳларнинг анча эскириб қолгани дилни хира қиляпти. 

Яшаб турган уйингизга эътибор берасизми? Ҳа. Миниб турган машинангизга эътибор берасизми? Ҳа. Ўйнаб турган стадионгизга эътибор берасизми? Ҳа, фақат баъзан. Баъзан эса умуман эътибор бермаймиз. 

Дастлабки 3та тур уй учрашувларини ким қаерда ўтказди? 

"Пахтакор" - "Пахтакор" стадиони

"Локомотив" - "Локомотив" стадиони

"Металлург" - "Металлург" стадиони

"Навбаҳор" - "Навбаҳор" стадиони

"Сўғдиёна" - "Сўғдиёна" стадиони

"Насаф" - "Насаф" стадиони

"Динамо" - "Динамо" стадиони

"Бунёдкор" - "Локомотив" стадиони/"Бунёдкор" стадиони

"Қизилқум" - АГМК стадиони

"Нефтчи" - "Турон" стадиони

"Қўқон-1912" - "Турон" стадиони

"Олимпик" - "Пахтакор" стадиони

"Сурхон" - "Динамо" стадиони

АГМК - уйда ҳали ўйнамади

Кўриб турганингиздек, Суперлиганинг 14 жамоасидан фақат 7таси уй учрашувларини ўзига тегишли стадионда ўтказган. Агар АГМК - "Насаф" баҳси ўтказилганида, 8та жамоа бўларди, бироқ ўйин бошқа муддатга қолдирилгани боис АГМКни ҳозирча рўйхатга қўшмай турамиз.

Лекин барибир АГМК уй баҳсларини ўз майдонида ўтказади. Шундай бўлган тақдирда  6та жамоа "уйсиз" қолади. Бу эса кўп деганидир. Фараз қилинг, "Қизилқум ва "Сурхон" мухлислари қачон ўз жамоаларини Навоий ё Термизда кўришади, бу ҳали номаълум. Стадион тайёр эмас дейиляпти. Таъмирлаш ишлари олиб бориляпти дейишмоқда. Шунинг учун ҳам жамоа уй баҳсларини бошқа жойда ўтказиб туришга мажбур. 

Бошқа стадионда ўйнаб турамиз деб ҳамманинг Тошкентга ошиқиши ҳам нотўғри. Тўғри, пойтахтда яхши стадион, яхши машғулот майдонлари бор, лекин шундай шароитни вилоятларда ҳам юзага келтирмоқ зарур. Ҳамма Тошкентга югуриб келаверса, бошқа жойларда футбол қанақасига ривожланади? 

Бу ўринда ПФЛдан ҳам қаттиққўллик талаб этилади. Жамоа йил бошида уй стадиони қайси эканини кўрсатсин,  уй стадиони тайёр бўлмай қолса захира стадионини ҳам кўрсатсин. Фақат захира стадиони уй стадиондан 100 км. радиус атрофда бўлсин. Масалан, "Сурхон" Термизда ўйнайдими, уй стадиони тайёр бўлмай қолса, 100 км. атрофдаги бошқа стадионда уй учрашувларини ўтказсин. Мана шу тўғри йўл бўлади деб ўйлаймиз.

Ҳозирги шароитда эса баъзи клубларнинг ўз мухлислари билан умуман иши бўлмаяпти. Улар муҳими ўз ўйинларини ўтказса бўлгани.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика