Latest news

11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  2 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  3 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  8 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  20 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1

"Стад де Франс" ПСЖ ўйинларини қабул қилишга тайёр News

"Стад де Франс" ПСЖ ўйинларини қабул қилишга тайёр

"Стад де Франс"ни бошқарадиган VINCI Concessions компанияси президенти Пьер Коппи ПСЖ ўйинларини ўтказишга тайёрлигини айтди.

"Биз ПСЖга ўттиз йилдан бери "Стад де Франс"да ўйнашни таклиф қилмоқдамиз. Аммо раҳбарият ва мухлислар ҳар доим уларга бу қизиқ эмаслигини айтиб келган", – деди Коппи.

Аввалроқ ПСЖ раҳбарияти уй стадионини реконструкция қилиш ва арена сиғимини оширишга тайёрлиги хабар қилинганди. Бироқ Париж клуби стадионни тўлиқ назоратга олган тақдирдагина қурилишга сармоя киритишга тайёрлигини айтиб, 40 миллионлик таклиф билан чиққан. Франция клуби Евро-2016 учун мўлжалланган стадионни реконструкция қилишга 85 миллион евро сармоя киритган. Клуб аренани 30 йилга ижарага олган. Париж мэри Анн Идальго "Парк де Пренс" стадиони ПСЖга сотилмаслигини таъкидлаб ўтган.

ПСЖ 19-турдан сўнг 47 очко билан Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика