Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  8 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Сречко Катанец: "Мени чиройли финтлар, қойилмақом паслар унчалик қизиқтирмайди. Футболчиларни чақириш-чақирмаслигим улар ўйнаётган чемпионатга ҳам боғлиқ" News

Сречко Катанец: "Мени чиройли финтлар, қойилмақом паслар унчалик қизиқтирмайди. Футболчиларни чақириш-чақирмаслигим улар ўйнаётган чемпионатга ҳам боғлиқ"

Россияга қарши назорат учрашувидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва ўйиннининг энг яхши футболчиси Отабек Шукуров матбуот анжуманида қатнашди.

- Азиз Ғаниев ва Сардор Рашидовнинг ўйинларини кузатяпсизми? Улар ўз жамоалари сафида ишончли ҳаракат қилишмоқда...

- Албаттма, мен барча ўйинчиларни кузатиб бораман. Уларни чақириш-чақирмаслигим улар ўйнаётган чемпионатга ҳам боғлиқ. Биласизки, бизда жисмоний тарафдан муаммолар бор. Таркиб йиғилгач, бир яримта машғулотдан сўнг ўйинга тушишяпти, бу етарли эмас. Футболчилардан яхши темпа ҳаракат қилиши талаб этилади. БАА ва Қатар чемпионатлари темпини жуда юқори дея олмайман, шу боис менга 90 дақиқа давомида югурадиган футболчилар керак. Мени чиройли финтлар, қойилмақом паслар унчалик қизиқтирмайди. Менга илк навбатда, гол уриб, 90 дақиқа ўйнай оладиган футболчилар керак. Шу сабабдан, термага чақиришда илк навбатда ёшига эътибор бераман. Шунингдек, уларнинг статистик маълумотлари асосида жамоага жалб қиламан. "Ҳожимат Эркинов ҳам ёш ўйинчи эди. Лекин у кўз олдимизда қандай ўсганини кўрдингиз. Худди шу нарсани бошқа ёш ўйинчиларга ҳам маслаҳат берган бўлардим. Барчаси уларнинг ўзига боғлиқ. Агар улар яхши ўйнаб туришса, мен уларни терма жамоага чақираман. У 16-17 ёш бўладими ё 30 ёш бўладими, таркибга чақираман. ", - деди Катанец

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика