Latest news

08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  0 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  2 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  15 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  24 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  34 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1

⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди? News

⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец яқинда championat.asia сайтига катта эксклюзив интервью берди.

Ушбу интервью давомида бош мураббийга ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичидаги биринчи рақиб КХДР ҳақида ҳам савол берилди.


- Бир неча кундан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси учинчи саралаш босқичида КХДРга қарши дастлабки учрашувини ўтказади. КХДР "сирли жамоа" десак ҳам бўлади, улар ҳақида маълумот топиш осон вазифа эмас. Биринчи рақибимиз қандай ўрганилди?

- Бир нечта ўйинларини томоша қилдим, аммо сиз айтиб ўтганингиздек, КХДР "сирли жамоа". Рақибимизда йиғин ўтказиш учун етарлича вақт бор эди ва улар биринчи ўйинга яхши тайёргарлик кўриш учун барча имкониятларга эга, лекин биз рақибдан яхшироқ ҳолатда бўлишимиз керак. Бу биз учун жуда муҳим. Яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонишимиз лозим. Гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак ва бу жуда муҳим роль ўйнайди.

Аслида нима бўлишини эса вақт кўрсатади. Ҳозирги дамда айрим футболчиларимиз ўз клубларида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган бир пайтда, қолганлар кам ўйнамоқда ва ўйин амалиётисиз қолиб кетмоқда. Бу муаммо мени ўйлантиряпти. Катта ўзгариш қилиш ниятим йўқ. Сўнгги уч йилда сифатли селекция ишларини олиб бордик.

Мақсадимиз — Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш. Бу ҳақда уч йилдан бери гапириб келамиз. Уч йил муқаддам Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ учинчи саралаш босқичида иштирок этмаганди. Терма жамоа таркибидаги кўпгина футболчилар ушбу саралашдаги иштирок улар учун сўнгги имконият эканлигини яхши билишади. Футболчилар билан ҳам Шимолий Корея жамоасини таҳлил қилиб чиқамиз, бироқ биз қайси жамоага қарши ўйнашимиз ҳақида кўп ҳам қайғуришимиз керак эмас. Биз ўзимиз нима қилишимиз кераклиги ҳақида кўпроқ бош қотирсак тўғри бўлади. Футболчилар ҳам сўнгги уч йил давомида нималарга қодир эканликларини билиб олишди. Жисмоний ва руҳий томонлама тайёр бўлиш муҳим аҳамиятга эга", - деди Сречко Катанец championat.asia сайтига. 



Сречко Катанец билан бўлган интервьюни тўлиғини тез орада championat.asia сайтида томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика