Latest news

08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  2 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  6 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  5 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  16 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  7 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0

Сречко Катанец: "Келгуси ўйинда буткул бошқача таркиб майдонга тушади" News

Сречко Катанец: "Келгуси ўйинда буткул бошқача таркиб майдонга тушади"

Осиё Кубоги саралаш босқичи 2-туридан ўрин олган Мальдив ороллари — Ўзбекистон (0:4) учрашувидан кейин вакилларимиз устози Сречко Катанец ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов фикрларини билдирди.

"Ўзимиз қилишимиз керак бўлган ишни амалга оширдик. Барчани ғалаба билан табриклайман. Мальдив ороллари мураббийини ҳам табриклайман. Улар ҳимояга ётиб олмасдан, очиқ ўйин таклиф этган ҳолда яхши ўйин намойиш этди. Улар келгусида ўсадиган жамоа ҳисобланади", – деди термамиз устози.

"Бугун муҳим уч очкога эришдик. Биринчи баҳсга қараганда иккинчисида яхшироқ ўйнадик. Олдинда бизни учинчи тўқнашув кутиб турибди. Мальдив ороллари очиқ ўйин кўрсатди. Уларга бўлган ҳурматим юқори. Ўн бир ўйинчи орқада бўлган жамоага гол уриш қийин. Илк ўйинда шунга ўхшаш кўпгина вазиятлардан фойдалана олмадик", – деди терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов.

- Икки ўйинда бир хил бошланғич таркибни кўрдик. Келаси ўйинда ҳам шу 11 нафар футболчини кутамизми?   

- Йўқ, келгуси ўйинда буткул бошқача таркиб майдонга тушади.

- Шомуродовга савол: Бугун голларингиз сони бўйича Қосимов ва Гейнрих билан тенглашиб олдингиз. Таассуротлар қандай?

- Албатта, бундан хурсандман. Тарих яратиш ҳар бир футболчи учун орзу. Рекордни янгилаш учун эса вақтим етарли. 

- Катанецга савол: Осиё Кубогида ғалаба қозониш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамиз етарлича сифатга эга, шунингдек, ҳар бир жамоа сингари муаммоларимиз етарли. Сизлар буни мендан яхшироқ биласиз. Ушбу босқичда илк бор қатнашяпмиз. Ҳар доим охирги босқичда иштирок этганмиз. Лекин ўз устимизда анча ишлашимиз керак. 

Кўпгина ўйинчилар турли клублардан етиб келади. Уларнинг ҳолатига ҳам қарашимиз керак. Мальдив ороллари бир ойдан буён йиғин қилмоқда. Менда бундай имконият бўлмади. Масалан, Элдор каби футболчи мураббий учун ҳар ҳафта 90 дақиқа ўйнаса, жуда яхши. У "Рома"да кўп ўйин ўтказишга лойиқ. Бугунги кунда жисмоний тайёргарлик муҳим аҳамиятга эга, усиз ғалаба қозонолмаймиз. 

- Машариповнинг бугунги ўйини ҳақида фикрингиз?

- Мен ҳеч қачон алоҳида ўйинчи ҳақида гапирмайман, унинг ўзи билан гаплашиб оламан. Мен жамоа ҳақида ўйлашим керак. Биринчи таймдан мамнун бўлмадим, иккинчи таймни яхши ўтказдик. Рақиб жамоа чарчагач, режадаги ўйинимизни кўрсата олдик.

- Ўруновни майдонга тушириш режангизда бормиди ё қандайдир омил сабаб бўлдими?

- Вазитдан келиб чиққан ҳолда Остонни ўйинга қўшишга қарор қилдим. Футболчиларнинг машғулотдаги тайёргарлигидан келиб чиқиб мадонга тушираман. Кимдир машғулотда яхши ҳаракат қилиши мумкин, бироқ ўйинда ўзини кўрсата олмаслиги мумкин. Биз бошқача сифатга эга футболчиларга муҳтожмиз.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика