Latest news

11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  0 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  1 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  57 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  11 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6

Сречко Катанец: "Гонконг қандай қилиб очко олмагани ва фақат битта гол ургани ҳайратланарли" News

Сречко Катанец: "Гонконг қандай қилиб очко олмагани ва фақат битта гол ургани ҳайратланарли"

Эртага, 21 март куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 ва Осиё Кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва футболчимиз Одилжон Ҳамробеков Гонконгга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Сречко Катанец: "Биз бу ерга ғалаба қозониш учун келдик. Бир ҳафта давомида ўйинларга яхши тайёргарлик кўриш учун барча ишни қиламиз. Ироқ терма жамоаси мураббийи сифатида аввал Гонконг терма жамоасига қарши баҳс олиб борганмиз. Бироқ бу умуман бошқа даражадаги ўйин эди. Ўшанда рақиб жамоа чуқур ҳимояланган. Ҳозир вазият ўзгарган. Жамоа Осиё кубогида ҳам ёрқин ўйин намойиш этди.

Гонконг Эронга қарши ва гуруҳдаги бошқа учрашувларда бир қанча хавфли ҳужумлар ташкил этди. Бу жамоа қандай қилиб турнирда очко қўлга кирита олмагани ва фақатгина битта гол ургани ҳайратланарли. Футболчиларимга бу ўйинга оддий баҳс сифатида қарамасликларини маслаҳат бераман. Кимдир осон ўйин бўлади дейиши мумкин, бироқ ундай эмас. Гонконг таркибида бир қанча бразилиялик маҳаллийлаштирилган футболчилар бор. Ушбу жамоани ҳурмат қиламиз.

Туркманистонга қарши сунъий чимли майдонда ўйнадик, эртанги баҳс ўтказиладиган стадион майдони эса бироз кичикроқ экан. Шундан келиб чиққан ҳолда улар бизга яхшигина қаршилик кўрсатади деб ўйлайман.

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи барча футболчилардан жиддий ёндашувни талаб қиладиган мусобақа. Бу ерга кеча оқшомда етиб келдик ва бир марта машғулот ўтказдик. Эртага муҳим ўйинда иштирок этишимиз керак. Қандай ҳолат бўлишини олдиндан билмаймиз. Шунга қарамай режалар ўзгаргани йўқ.

Эртанги баҳсда рақиб жамоа мухлислари кўпроқ бўлади. Бу ўйинга жиддий таъсир ўтказмайди, деб ўйлайман".


Одилжон Ҳамробеков: "Мақсадимиз сари яна бир муҳим баҳс бизни кутиб турибди. Жамоадошларимиз билан биргаликда учрашувга тайёрмиз".


ФОТО  Ўзбекистон МТЖ Гонконгга қарши баҳсда қандай рангдаги либосдан фойдаланади?

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика