Latest news

11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  1 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  8 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  11 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  11 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  30

Спортни эгаллаган энергетик. "Ред Булл" компанияси раҳбари ва асосчиси Матешиц вафот этди News

Спортни эгаллаган энергетик. "Ред Булл" компанияси раҳбари ва асосчиси Матешиц вафот этди

Дитрих деярли барча лойиҳаларида муваффақият қозонган. Аммо у ўлим билан курашда мағлуб бўлди.

"Ред Булл" компаниясининг эгаси ва асосий ғоявий илҳомлантирувчиси Дитрих Матешиц 79 ёшида вафот этди. У энергетик ичимлик билан дунёни забт этди, кейинчалик халқаро пойгаларда асосий одамлардан бирига айланган, футбол империясини яратган шахс ҳисобланади.

“Ред Булл”: бошланиши, ҳозирги ва келажак

Машҳур энергетик ичимликни умуман Матешиц эмас, балки унинг таиландлик ҳамкори Чалео Ювидья ихтиро қилганини кўпчилик яхши билади. Дитрих осиёлик ичимликни қадрлади ва Ювидья билан биргаликда “Ред Булл” компаниясини яратди.

Лекин қандай қилиб янги нарсани реклама қилиш мумкин? Матешиц экстремал спортнинг барча турларига, жумладан авто ва мотоцикл пойгаларига сармоя киритди. 1995 йилдан буён у Формула 1да “Ред Булл” жамоасини қўллаб-қувватлаб келади. 

Зауберга нисбатан нафратда бўлган Матешиц бир неча йил ўтгач, сотиб олинган “Ягуар” асосида ўзининг Формула 1 жамоасини яратишга рухсат берди. Орадан бир йил ўтиб “Ред Булл” ҳам таркибга қўшилди.  Шу тариқ, деярли бир вақтнинг ўзида бир вақтнинг ўзида иккита жаҳон чемпионати жамоасини эгаллаб олди.

Формула-1да ютуқ ва келажак учун кучли режалар

Бу вақтга келиб, буқалар аллақачон ёш пойгачиларнини қўллаб-қувватлаш бўйича ўз дастурларини ташкил қилишган, улардан энг ёрқини Себастьян Феттель эди. 2008 йилда у Австрия концернига Формула 1 ва ҳатто «Торо Россо» таркибида биринчи ғалабани келтирди, аммо 2009 йилги мавсумдан бери немис пилоти “Ред Булл” таркибида тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган.

“Ред Булл” сўнгги ўн йилликда Формула 1нинг асосий кучларидан бири бўлиб келган ва 2021 йилда двигателлар билан боғлиқ узоқ муаммолардан сўнг яна чемпионлик унвонини қўлга киритди. Макс Верстаппен ҳеч қандай муаммоларсиз Льюис Хэмилтондан олдинда эди. . Энди нидерландиялик пойгачи икки карра жаҳон чемпионига айланди. “Ред Булл” 2013 йилдан бери илк конструкторлар чемпионатида ғолиб чиқиши мумкин.

Шу билан бир қаторда, австрияликлар Формула 1да олдинга янги қадам ташлашга қизғин тайёргарлик кўрмоқда: 2026 йилдан бошлаб улар ўз двигателларидан фойдаланадилар, яъни улар “Мерседес” билан бирга “Феррари” даражасига чиқишади.

Айни пайтда, Матешицнинг иккинчи Формула 1 жамоаси Австриянинг янги бизнеси - Альфа Таури кийим бренди учун «билборд»га айланди. Бундан ташқари, фақат Матешицнинг саъй-ҳаракатлари Австрияга Формула 1 Гран-присини қайтаришга имкон берди. Дитрих “Ред Булл Ринг” номини олган схемани сотиб олди ва янгилади. 

Нафақат пойга ва экстрим

“Ред Булл”нинг спортдаги барча лойиҳаларини санаб ўтишнинг иложи йўқ, аммо Формула 1 дан ташқари, Австрия концерни ҳам ҳақиқий империя қурган футболни ажратиб кўрсата олмаймиз. “Ред Булл Зальцбург”дан бошлаб австрияликлар тезда халқаро майдонга чиқишди. Кейинчалик “Нью-Йорк Ред Буллс”, “РБ Лейпциг”...

Ютуқлар? Австрияда “Зальсбург” энг кучли жамоа бўлса, Германияда “Лейпциг”  ўтган мавсумда мамлакат кубогини қўлга киритди ва биринчи мавсумда Бундеслигада бу ютуғини 2021 йилда такрорлаб, вице-чемпион бўлди. 

Дитрихнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар

Сўнгги пайтларда Матешицнинг соғлиғида жиддий муаммолар борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. У сўнгги бир ярим йил давомида «Ред Булл»нинг «Формула-1»даги ўйинларини ҳам, масалан, «РБ Лейпсиг»нинг «Бавария» билан ўтказган энг муҳим ўйинларини ҳам эътиборсиз қолдириб, омма олдига чиқмади.

Дитрих ҳеч қачон номаълум жиддий касалликни енгишга муваффақ бўлмади. Хўш, Матешиц меросхўрларининг вазифаси ўз бизнесини сақлаб қолиш ва Дитрихнинг энг яхши хотирасига айланадиган барча лойиҳаларни муваффақиятли ишлаб чиқишдир..

Самандарбек таржимаси 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика