Latest news

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

"Спортинг" "Интер" клубини 30 млн еврони тўлашдан бўйин товлаганликда айблади News

"Спортинг" "Интер" клубини 30 млн еврони тўлашдан бўйин товлаганликда айблади

"Спортинг" клуби Жоау Мариунинг "Бенфика" клубига ўтиши борасида "Интер" клубига катта айблов билан чиқди.

Гап шундаки, 2016 йилги шартномада, агарда, "Интер" клуби ушбу футболчини бошқа португал клубига сотиб юборадиган бўлса, 30 миллион евро миқдоридаги пулни "Спортинг" клубига тўлаши лозим эди. Аммо, яқиндагина "Интер" клуби Жоау Мариу билан шартномасини бекор қилди. Футболчи эса "Бенфика" клубига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

"Спортинг" клуби "Интер" футболчини 2016 йил имзоланган шартномадаги 30 миллион евролик бандни айланиб ўтиш учун сотмагани ва ўзаро келишиб олиб, шартномани бекор қилганликда айбламоқда.

"2016 йил Жоау Мариуни "Интер"га сотаётганимизда, шартномага агарда ушбу футболчи бошқа португал клубига ўтадиган бўлса, "Интер" 30 миллион евро миқдорида товон пули тўлаши ҳақидаги банд киритилганди. Улар 5 йил олдинги шартномадаги ушбу бандни айланиб ўтишга уринишди ва ўзаро шартномани бекор қилишди", -дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Жоау Мариу 2016 йилда "Спортинг" сафидан "Интер"га трансфер қилинганди. Ўтган йили эса у "Спортинг"га қайтиб мавсумни ижарада ўтказганди.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика