"Спортинг" академияси номи Роналду шарафига ўзгартирилди
21 sep 2020 21:33
News
"Спортинг" академияси номи Роналду шарафига ўзгартирилди
"Спортинг" клуб академиясининг номи алмаштирилганини эълон қилди.
Энди у "Ювентус"да ўйнаётган Криштиану Роналду номини олади. Португалиялик "Спортинг" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 1997 йилдан 2003 йилгача ушбу клуб тизимида бўлган ва у ердан "Манчестер Юнайтед"га ўтган.
Лиссабон клуби матбуот хизматининг таъкидлашича, эндиликда академия дунёнинг энг яхши футболчиси билан бир қаторда тарихдаги энг яхши португалиялик футболчилардан бири номини олди.
Таъкидланганидек, академия шу тарзда ўзининг энг буюк тарбияланувчиларидан бири номини абадийлаштирмоқчи. Улар бу ҳаракат клуб тизимидаги ёш футболчиларга илҳом беради деб ҳисоблашмоқда.
"Спортинг" президенти Фредерику Варандаш 2019 йил октябрь ойида клуб ўз стадионини Роналдунинг шарафига номлашлари мумкинлигини эълон қилганди.
Link :
Source : sporting.pt
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments