Latest news

14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  0 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  2 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  0 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  7 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  10 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  7 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  2 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1

Спортчиларимизнинг яна бир муваффақияти News

Спортчиларимизнинг яна бир муваффақияти

Футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасида ўтказилган навбатдаги халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси бош совринни қўлга киритди. Тошкент халқаро аэропортида ғолиб спортчиларимизни кенг спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.
Жисмоний имконияти чекланган ҳамюртларимизнинг халқаро миқёсдаги турли нуфузли спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришаётгани мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида оммавий спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг самарасидир.

Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 2007 йили Туркияда, 2010 йили Аргентинада ва 2012 йили Россияда ўтган жаҳон чемпионатларида кетма-кет уч маротаба ғолибликни қўлга киритган.

Сухуми шаҳрида ўтказилган мазкур халқаро турнирда ҳам терма жамоамиз тажриба ва маҳорат, матонат ва жасорат бобида тенгсиз эканини кўрсатди. Финалга қадар барча рақибларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган спортчиларимиз ҳал қилувчи баҳсда “Грозний” (Россия) жамоаси устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

– Мусобақада ғолиб бўлганимиздан беҳад хурсандмиз, – дейди футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси сардори, “Жасорат” медали ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Абдужамил Шукуров. – Мазкур турнир терма жамоамиз учун шу йилнинг ноябрь ойида Эронда ўтказиладиган Осиё чемпионатига муҳим тайёргарлик босқичи бўлиб хизмат қилди. Қитъа чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритишни ният қилганмиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика