Latest news

09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  1 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  3 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  4 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  11 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  1 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   11

Спорт бор жойда саломатлик бўлади News

Спорт бор жойда саломатлик бўлади

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб вояга етказишнинг асосий воситаларидан бири бўлган спортни оммалаштириш, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида чекка туман ва қишлоқларда ҳам замонавий спорт мажмуалари кўпайиб бормоқда.
Қашқадарё вилоятида 2003-2013 йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 154 замонавий спорт иншооти барпо этилди ва капитал таъмирланди. 142 спорт объектининг чекка туманларда қад ростлагани қишлоқ жойларда ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

– Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидори ва салоҳиятини тўла намоён этиши учун шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Китоб туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Ҳамза Мирзаев. – Ушбу замонавий ва муҳташам спорт мажмуаси ҳам ана шундай ғамхўрлик самарасидир. 1 миллиард 480 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига барпо этилган мактабда 588 нафар бола 6 спорт тури билан мунтазам шуғулланаётир. Фарзандлари учун яратилган бундай шароит ва имкониятлардан ота-оналар ҳам мамнун.

Вилоятда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган салмоқли ишлар самарасида айниқса, бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси оммалашиб, жойларда кўплаб тўгараклар фаолияти йўлга қўйилаётир.

– Қизим бир йилдан буён тумандаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган бадиий гимнастика тўгарагига қатнайди, – дейди китоблик Дилдора Санаева. – Эндигина 5 ёшга тўлган бўлса-да, ўзини катта спортчилардек тутади. Энг муҳими, соғлом. Чекка туманларда ҳам бундай замонавий шароитлар яратилаётгани фарзандларимиз соғлиғи учун жуда зарур.

– Обод турмуш йилида қуриб фойдаланишга топширилган 10 спорт иншооти умумий қиймати 385 миллион 500 минг сўмлик спорт жиҳозлари билан таъминланди, – дейди Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали директори Сирож Азизов. – Умумтаълим мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига 1 миллиард 214 миллион сўмлик спорт жиҳозлари берилди. Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда Соғлом бола йили, деб эълон қилинган 2014 йилда ҳам бундай эзгу ишлар изчил давом эттирилади. Хусусан, 11 мактабнинг спорт зали, 4 болалар мусиқа ва санъат мактаби, 2 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қурилиши режалаштирилган.Янгиликлар матни
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика