Latest news

14:39Голбан, Дориев, Ғиёсов ва бошқалар ... Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  2 14:25Винисиус: "Менга яхши инсон бўлишим учун эмас, голлар уришим учун пул тўлашади"  4 14:00"Интер" - "Рома" ўйини 27 апрелга кўчирилди. "Барса" билан ўйин – 30 апрелда  2 13:25"Барса" 2025 йилда Ла Лигада мағлубиятга учрамаяпти – 12 ғалаба ва 2 дуранг  3 13:00Иньеста "Барса" ҳақида: "Ўйинга қараганда, требл ҳақида гапириш – муболаға эмас. Ҳамма нарса яқин кунлардаги ўйинларда ҳал бўлади"  10 12:40Ўзбекистон терма жамоаси тайёргарлиги учун Суперлига 12-тури саналари ўзгаради  12 12:24Суперлига 7-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Тимур Тўхтасинов бошқаради  4 12:14Россия терма жамоаси CAFA мусобақасида қатнашадими?  21 11:51"Барса" "Мальорка"га қарши ўйинда ТОП 5 лигалардаги рекордни ўрнатди  10 11:40Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" 7 та гол урган учрашувдан галерея  0 11:23Ҳиндистон ва Ислом Исмоилов ёрдами эвазига қўлга киритилган Ўзбекистоннинг ўсмирлар миқёсидаги илк қитъа чемпионлигини ёдга оламиз   17 10:50Кечаги ғалабадан сўнг Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди  11 10:25Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" асосий жамоаси Наманганга бормади  4 10:15Саудиянинг учта клуби «Барселона»нинг тўртта юлдузини қўлга киритмоқчи  5 09:45Дамир Темиров: «Ижобий натижага эришиш учун боримизни берамиз»  2

РПЛ. "Ростов" "Спартак"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

РПЛ. "Ростов" "Спартак"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Спартак" ҳамда "Ростов" ўртасидаги РПЛнинг 19-тур учрашуви якунланди.

Spartak Moscow

Ezequiel Ponce - 81'

Premier League . Round 19

08/12/2019, 21:00

4
:
1
Finished

FC Rostov

Baktiyor Zaynutdinov - 22', Aleksey Ionov - 53', Dmitri Chistyakov - 79', Baktiyor Zaynutdinov - 83'

Stadium: Otkrytiye Arena

45'
90'
38'  Georgiy Dzhikiya
42'  Alex Kral
72'  Guus Til (Andre Schuerrle)
77'  Nail Umyarov
80'  Reziuan Mirzov (Soltmurad Bakaev)
81'  Ezequiel Ponce
81'  Jordan Larsson
18'  Ivelin Popov
22'  Baktiyor Zaynutdinov
45'  Ivelin Popov
53'  Aleksey Ionov
53'  Eldor Shomurodov
74'  Eldor Shomurodov (Bjoern Sigurdarson)
79'  Dmitri Chistyakov
79'  Ivelin Popov
83'  Baktiyor Zaynutdinov
83'  Khoren Bayramyan
87'  Baktiyor Zaynutdinov (Aleksandr Saplinov)
90'  Aleksandr Saplinov
90'  Aleksey Ionov (Alexander Dolgov)

"Спартак" – "Ростов" 1:4

"Откритие Арена"

Голлар: 0:1 – 22 Зайнутдинов, 0:2 – 53 Ионов (Шомуродов), 0:3 – 79 Чистяков (Попов), 1:3 – 81 Понсе (Ларссон), 1:4 – 83 Зайнутдинов (Байрамян).

"Спартак": Максименко, Умяров, Зобнин, Джикия, Тил (Шюррле, 72), Мельгарехо, Бакаев, Крал, Мирзов (Бакаев, 80), Понсе, Ларссон.

"Ростов": Песьяков, Козлов, Чернов, Хаджикадунич, Чистяков, Попов, Зайнутдинов (Саплинов, 87), Байрамян, Норманн, Ионов (Долгов, 90), Шомуродов (Сигурдарсон, 74).

Огоҳлантиришлар: Попов (18), Джикия (38), Крал (42), Умяров (77), Саплинов (90)


Учрашув якунланди!

90. Баҳснинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

85. Захирадан ўйинга қўшилган Андре Шюррле "Ростов" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо тўп тўғри посбон қўлига борди.

83. ЯНА ГОООЛ! Нималар бўляпти?! Бахтиёр Зайнутдинов дубль қайд этди. Қозоғистонлик футболчи Байрамян узатмасини бир зарба билан голга айлантирди. 1:4

81. ГОЛ! "Спартак" ҳисобни қисқартирди. Эсекьель Понсе узатмани дарвозага буриб, гол урди.

79. ГОООЛ! 3:0! "Ростов" ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Попов бурчак тўпини ўйинга киритди ва Чистяков бош билан дарвозани ишғол қилди.

78. Норманн жарима зарбасини яхши ижро этди, бироқ дарвозабон тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

76. Учрашувнинг сўнгги 15 дақиқаси бошланди. "Ростов" кўпинча охирги 15 дақиқаликда гол ўтказиб юборар экан (10та гол).

73. Ўзгариш: Афсуски, Шомуродов майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Сигурдсон ўйнайдиган бўлди.

72. Песьяковдан яна бир ажойиб сейв! "Ростов" ҳимоячисининг хатоси туфайли Гиль Сергей билан бирга бир вазиятга чиқди ва зарба берди. Посбон яна бир бор жамоасини муқаррар голдан қутқардию

67. Тўп қанотдан Шомуродовга узатилди, Элдор бир тегиниш билан тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо рақиб ҳимоячиси ҳалал бергани учун ҳамюртимиз зарба бера олмади.

66. Ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи давра учрашуви 2:2 ҳисобида якунланган эди. 

63. Бакаев узоқ масофадан "Ростов" дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди, аммо тўп ҳимоячига тегиб ҳавога кўтарилди ва тўғри Песяковнинг қўлига бориб тушди.

56. Яна Песяковдан ажойиб сейв! "Ростов" посбони жуда қийин вазиятда жамоаси жонига оро кирди.

53. ГОООЛЛЛ! Ионов "Ростов"нинг иккинчи голига муаллифлик қилди, аммо Шомуродовнинг паси жуда чиройли чиқди. Элдор ўз олдига икки ҳимоячини йиғди ва битта пас билан Алексейни бўш дарвоза қаршисига кузатиб қўйди. 2:0, аниқроғи 0:2.

51. ЗАРБА! Песяков Мирзовнинг хавфли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

50. "Спартак" чап қанотдан ҳужумга ўтди, аммо жарима майдончасига узатилган тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси Жикиянинг зарбаси билан якунланди, аммо посбон тўпни осонлик билан ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтмоқда

ТАНАФФУС!

45. 11 метрлик жарима зарбасини Ивелин Попов ижро этди ва... Попов Паненка услубида зарба берди, аммо посбон тўпни осонлик билан ушлаб олди. Пенальтидан унумли фойдаланилмади.

43. Пенальти! Умяров ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади.

35. Жикия жарима зарбасини ижро этди ва тўп жонли деворга тегиб майдонни тарк этди. Кейин тўп бурчакдан ўйинга киритилди ва ҳужум Мирзовнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.

34. Матиас Норманн ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. "Спартак"да хавфли стандарт...

33. Элдор тўпни рақиб жарима майдончаси ичида дарвозага тескари туриб қабул қилди ва зарба беришга уринди, аммо тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.

29. Зелимхан Бакаев Месси услубида чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олишга уринди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

26. "Ростов" биринчи бўлимда гол уриш бўйича РПЛ жамоалари орасида етакчи экан.

22. ГОООООЛ!!! "Ростов" ҳисобни очди! Қанотдан узатилган пасдан ф\, Шомуродов тўпни дарвозага буришга уринди. Тўп устунга тегиб қайтди ва Бахтиёр Зайнутдинов бўш дарвозага гол урди!

14. Бахтиёр Зайнутдинов тўпни "Спартак" жарима майдончасига узатди, аммо узатма манзилига аниқ етиб бормади.

13. Ҳозирча кичик устунлик москваликлар томонда.

11. "Ростов" 4та ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти. Ростовликлар ушбу нохуш серияга нуқта қўйишга уринишмоқда.

1. Учрашув бошланди!




"Спартак" – "Ростов"

"Откритие Арена"

"Спартак": Максименко, Умяров, Зобнин, Джикия, Тил, Мельгарехо, Бакаев, Крал, Мирзов, Понсе, Ларссон.

"Ростов": Песьяков, Козлов, Чернов, Хаджикадунич, Чистяков, Попов, Зайнутдинов, Байрамян, Норманн, Ионов, Шомуродов.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика