“Спартак” - очиқ биринчилик ғолиби
01 may 2021 18:59
News
“Спартак” - очиқ биринчилик ғолиби
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада дастуриламал вазифасини ўтаётир.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқаруви ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида футбол бўйича ўтказилган очиқ биринчилик ҳам ана шу эзгу ишлар самарасидир.
Бинобарин, 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси ва 1-сон футбол маҳорати мактаби стадионида уюштирилган мазкур мусобақада Хоразм ва Бухоро вилоятларининг 2007 - 2008 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” ўйини усталаридан ташкил топган 14 та жамоа баҳс юритди.
Учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Урганч шаҳрининг “Динамо” ва Гурлан туманининг “Гурлан-24” жамоалари ўзаро куч синашди. Бу учрашувда вилоят марказининг ёш футболчилари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Финал беллашувида “Гурлан” (Гурлан тумани) ва Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Спартак” жамоалари майдонга тушишди. Қизиқарли лаҳзаларга бой кечган ушбу ўйинда спорт мактаби тарбияланувчилари 4:2 ҳисобида зафар қучиб, очиқ биринчилик ғолибига айланишди.
Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоаларнинг футболчилари, шунингдек, энг яхши ўйинчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.





Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments