Latest news

17:55ОПЛ. "Сабаҳ" "Турон" меҳмони бўлмоқда, Умаралиев илк дақиқалардан майдондан (онлайн ҳисоб)  0 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  0 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  3 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  10 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  28 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  10

“Спартак” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди News

“Спартак” мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Россиянинг амалдаги чемпиони “Спартак” чемпионатдаги илк ғалабасини тантана қилди.

“Қизил-оқлар” Москва шаҳридаги “Открытие Арена” стадионида “Краснодар” клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Бу чемпионатнинг 3-туридан ўрин олган марказий ўйин эди.

Аввалига 38-дақиқада Квинси Промес белгиланган пенальтини голга айлантириб ўйиндаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада эса Фернандо жарима зарбасидан чиройли гол муаллифига айланди.


“Спартак” мавсумдаги илк ғалабасига эришган бўлса, “Краснодар” аксинча, илк очколарни бой берди. Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоаси 6 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. “Спартак” 5 очко билан 7-поғонадан жой олган. 

Россия чемпионати. 3-тур

"Спартак" - "Краснодар" - 2:0 (2:0)

31 июль, 21.30. “Открытие Арена”

Голлар: 1:0 – 38, пенальти Промес, 2:0 – 45 Фернандо.

“Спартак”: Ребров, Жикия, Боккетти, Ещенко, Комбаров, Самедов (Тимофеев, 76), Фернандо, Глушаков, Промес, Зе Луиш, Луис Адриано (Мельгарехо, 90).

“Краснодар”: Синицин, Гранквист, Мартинович (Рамирес, 58), Грицаенко, Петров, Классон, Жоаозиньо (Мамаев, 58), Перейра (Ристич, 75), Каборе, Вандерсон, Газинский.

Огоҳлантириш: Грицаенко (36).

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика