Latest news

11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   3 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  3 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  33 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0

РПЛ. Остон дебют қилган баҳсда "Спартак" ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди News

РПЛ. Остон дебют қилган баҳсда "Спартак" ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди

"Спартак" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 6-тур учрашуви воқеаларини шу саҳифада кузатиб боринг.

Spartak Moscow

Aleksandr Sobolev - 41', Samuel Gigot - 45'

Premier League . Round 6

29/08/2020, 21:00

1
:
2
Finished

Arsenal Tula

Daniil Khlusevich - 36'

Stadium: Otkrytiye Arena

45'
90'
41'  Aleksandr Sobolev
41'  Zelimkhan Bakaev
45'  Samuel Gigot
45'  Jordan Larsson
57'  Zelimkhan Bakaev (Guus Til)
69'  Guus Til (Oston Urunov)
69'  Nail Umyarov (Andrei Eshchenko)
71'  Samuel Gigot
88'  Jordan Larsson (Reziuan Mirzov)
13'  Daniil Lesovoy
30'  Artem Sokol
36'  Daniil Khlusevich
36'  Evans Kangwa
42'  Vladislav Panteleev
45'  Daniil Lesovoy
69'  Vladislav Panteleev (Igor Gorbatenko)
69'  Evans Kangwa (Lameck Banda)
78'  Georgi Kostadinov (Sergey Tkachev)
78'  Kings Kangwa (Goran Causic)
84'  Daniil Khlusevich (Aleksandr Dovbnya)
90'  Goran Causic


"Спартак" – "Арсенал" Тула 2:1

"Открытие Арена"

Голлар: 0:1 – 36 Хлусевич, 1:1 – 41 Соболев, 2:1 – 45 Жиго.

"Спартак" – Максименко, Маслов, Айртон, Жиго, Джикия, Зобнин, Умяров (Ещенко, 69), Бакаев (Тил, 57; Ўрунов, 69), Крал, Ларссон (Мирзов, 88), Соболев.

"Арсенал" Тула – Нигматуллин, Бурлак, Сокол, Бауэр, Кангва (Чаушич, 78), Пантелеев (Горбатенко, 68), Костадинов (Ткачев, 78), Громыко, Лесовой, Кангва (Банда, 68), Хлусевич (Довбня, 84).

Огоҳлантиришлар: Лесовой (13), Сокол (30), Пантелеев (42), Жиго (71), Чаушич (90).

Четлатиш: Лесовой (45).



РОССИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+2. Остон бурчакда тўпни қабул қилди, аммо Роналдиньонинг финтини ижро этишда хатога йўл қўйди ва тўпни олдирди.

90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

"Спартак"нинг Инстаграмдаги саҳифаси Остонни дебют билан қутлади. Ўрунов ҳам бахтли

85. Остон катта тезликда олдинга югуриб, "Спартак"нинг тезкор ҳужумини бошлаб берди, аммо тўпни қабул қилган Ларссон ҳеч кимга пас бермай ҳужум темпини тушириб юборди. Шунга қарамай у ҳужумни зарба билан якунлади, посбон сейв ижро этди. Бурчак зарбасиз.

83. Остон марказга яқин ҳудудда икки футболчини алдаб, "Спартак" ҳужумини бошлаб берди. Хлусевич эса ҳужумни тўхтатди ва сариқ карточка билан жазоланди.

79. Крал чап қанотда икки ҳимоячини алдаб, тўпни ерлатиб рақиб жарима майдончасига ташлади, аммо узатма "Арсенал" футболчиларига тушди ва вазият бартараф этилди.

76. Ўрунов ишга киришди ва рақиб жарима майдончаси чизиғи устида "Арсенал" футболчиларини алдашга киришиб кетди. Бироқ вазият зарба билан якунланмади.

74. Айртон рақиб жарима майдончасида йиқилди, аммо ҳакам пенальти нуқтасини кўрсатмади. Такрорий лавҳада Айртон симуляция ишлатгани маълум бўлди.

72. Ҳозирча Остон тўпни ўзида кўп сақлаб тура олмаяпти. Тушунамиз, дебют. Аммо тез орада жамоага кўникиб кетади деб умид қиламиз.

71. Сариқ карточка. Жиго рақиб қарши ҳужумини қўполлик билан тўхтатди.

68. ЎЗГАРИШ: Тиль ўрнига ОСТОН ЎРУНОВ ўйинга қўшилди.

66. Тиль учрашувни давом эттира олмайдиган бўлди, унинг ўрнини Остон эгаллайди.

64. ХУШХАБАР! Москвадаги вакилимизнинг сўзларига кўра, ОСТОН ЎРУНОВ майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

63. Захирадан ўйинга қўшилган Тиль оёғини ушлаб ётибди. Шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

57. Тиль тўпни рақиб жарима майдончаси чичида қабул қилиб олди, аммо пас беришда хатога йўл қўйди.

54. "Арсенал" футболчиси Кангва катта тезликда ҳужумга ўтди, аммо уни йиқитишди, бироқ ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди.

48. Ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ, Остон ҳақида хушхабар кутамиз.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

48. ГОООЛ! "Спартак" таймни ғалаба билан якунламоқда. Жиго стандартдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлади. Ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, офсайд борми-йўқми суриштирмоқда.

45. Қизил карточка. "Арсенал" бир киши кам бўлиб қолди. Лесовой учрашувдаги иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.

42. Остон Ўруновнинг майдонга тушиш эҳтимоли катта ёки кичик дея олмаймиз, аммо "Открытие Арена"даги сайтимиз вакили Гайрат Хасбиулин суратларига кўра, Остон Ўрунов чигалёзди машқларини бошлаб юборган.

41. ГОООЛ! СОБОЛЕЕЕВ! Александр жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва қаршисидаги бир ҳимоячини олдинга ўтказиб, дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди. 1:1.

39. Голдан сўнг "Спартак" бироз довдираб қолди. Мезбонлар рақиб майдонида ҳужум уюштириш ўрнига ноаниқ паслар беришяпти.

36. ГОЛ! "Арсенал" ҳисобни очди. Қанотдан узатилган тўпни Хлусевич боши билан дарвозага тўғирлади. 0:1

25. "Спартак" рақиб жарима майдони олдида стандарт вазият ишлаб олди. Бироқ "16ликка" узатилган тўпни "Арсенал" дарвозабони Нигматуллин эгаллаб олди.

20. Дастлабки 20 дақиқа ичида "Спартак" рақибидан фаолроқ бўлди.

15. Бугунги баҳсга "Спартак" фан-клуби киритилмади. Улар "Локомотив"га қарши баҳсда дарвозабон Гильермени ирқчилик руҳидаги сўзлар билан ҳақорат қилгани учун жазоланишган.

14. Ларссоннинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

13. Сариқ карточка. Лесовой тўп учун курашда оёғи билан рақибнинг бошига зарба бериб юборди. "Спартак" ҳисобни очиш учун қулай имкониятга эга бўлди.

8. Бакаев рақиб ҳимоясини кесувчи паси орқали Айртонни "Арсенал" дарвозбони билан бирга-бир вазиятга чиқаришга уринди, аммо меҳмон жамоа ҳимоячиси бунга йўл қўймади.

2. "Спартак" учрашувни хавфли ҳужум билан бошлади. Жикия бурчакдан узатиб берилган тўпни дарвозага жойлашга уринди, аммо тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди.

1. Ўйин бошланди!

- Баҳс Тошкент вақти билан 20:10да бошланади.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Спартак – Арсенал Тула

20.00, «Открытие Арена»

«Спартак»: Максименко, Джикия, Маслов, Жиго, Айртон, Зобнин, Бакаев, Умяров, Крал, Соболев, Ларссон.

Захирадагилар: Ребров, Акмурзин, Ещенко, Кутепов, Рассказов, Гапонов, Голосов, Мирзов, Маркитесов, Тиль, Ўрунов, Глушенков.

«Арсенал»: Нигматуллин, Бурлак, Сокол, Бауэр, Пантелеев, Лесовой, Кангва, Хлусевич, Костадинов, Кангва, Громыко.

Захирадагилар: Левашов, Шамов, Д. Комбаров, Хагуш, Довбня, Горбатенко, Ткачев, Чаушич, Банда, Аджоев, Минаев.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика