Latest news

19:08Суперлига. "Машъал" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  2 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  0 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  4 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  20 12:39​Ўзбекистон терма жамоаси тажрибали ҳимоячисига Озарбайжондан қизиқиш бор  2

Сўровнома натижалари! Кўпчилик Абрамов “Локо”га бош мураббий бўлганидан хурсанд News

Сўровнома натижалари! Кўпчилик Абрамов “Локо”га бош мураббий бўлганидан хурсанд

Вадим Абрамовнинг “Локомотив” бош мураббийи бўлганидан хабар топгач, “Локомотив”га Абрамов бош мураббий этиб тайинланганига қандай қарайсиз?” мазмунида сўровнома қўйгандик. Бугун натижаларни эълон қиламиз.
Сўровномада жами 403 киши иштирок этибди. Овозлар бўйича тўхталадиган бўлсак, энг кўп овозни “Буни эшитиб жуда хурсанд бўлдим” варианти тўплаган - 334 овоз. Бундан кўриниб турибдики, аксарият мухлисларнинг бу хабардан кайфияти чоғ бўлган. Маълумки, Абрамов ҳужумкор футболни маъқул кўради, унинг бошчилигида миллий терма жамоамиз Осиё Кубоги-2011да қандай ўйин намойиш этгани ҳамон ёдимизда. Шундан келиб чиққан ҳолда сўровнома иштирокчиларининг кўпчилиги Абрамовнинг “Локо” бош мураббийи бўлганидан хурсандлигини яширмаган.

“Локо” четдан мураббий олиб келиш керак эди” деган вариантда 38 иштирокчи тўхталган. Эҳтимол, жамоанинг ҳозирги таркибидан келиб чиққан ҳолда клуб хорижлик мураббийни олиб келса маъқул бўлармиди. Ҳар ҳолда мухлисларнинг 38 нафари шу жавобни маъқул кўришган.

17 киши эса “Бу жамоани Абрамов ҳам эплай олмаса керак” деган вариантда тўхталишни лозим топган. “Локомотив” ўз сафидаги энг номдор ва танти футболчиларни йиғиб олди. Шу боис жамоани Абрамов бошқара оладими-йўқми, вақт ўтиб билиб оламиз. Аммо ҳозирча сўровномада иштирок этганлардан 17 нафари айнан шундай деб ўйлаяпти.

Ва ниҳоят, “Ҳаким Фузайловга яна имконият беришса бўларди” деган жавобни 14 киши танлабди. Балки Ҳаким Фузайлов ўз ишини давом эттирганида ниманидир исботлаган бўлармиди, буниси энди фақат фараз холос. Факт шуки, Ҳаким Қаюмович жамоани тарк этди ва ўзига бошқа иш қидиради.

Хайрулла Холиқов.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика