Latest news

00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  0 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  2 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  1 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  12 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  17

Сўнгги турда "Обод" "Пахтакор"га ютқазса "Андижон" олий лигани тарк этади News

Сўнгги турда "Обод" "Пахтакор"га ютқазса "Андижон" олий лигани тарк этади

Олий лиганинг 29-туридан ўрин олган деярли барча учрашувлар бўлиб ўтди.

Эртага ўтказиладиган "Сўғдиёна" - "Насаф" ўйини олий лигада қолиш масаласига ҳеч қанақасига таъсир қилмайди.

Айни пайтда 20 очко тўплаган "Андижон" энг сўнгги поғонада. Табиийки "бургутлар"нинг олий лигадан тушиб кетиш эҳтимоли жуда баланд.



Сўнгги турда "Андижон" 15-ўринга чиқиб плей-оффда ўйнаши учун дастлаб ўзи "Навбаҳор"ни камида 2:0 ёки йирик ҳисобда мағлуб этиши лозим. 3:1, 4:2 ҳисоблари қониқтирмайди. Шу билан бирга "Обод" охирги турда "Пахтакор" билан ўйинда ютқазмаслиги шарт.

"Обод"нинг нима алоқаси бор дерсиз. Чунки айни пайтда "Обод" ва "Навбаҳор" ҳисобида 23тадан очко бор. Агар "Андижон" 30-турда ютса унда ҳам шунча очко бўлади.

ПФЛ регламентида агар учта клубнинг очколари тенг бўлиб қолса ўша уч жамоанинг ўзаро ўйинлари натижалари орқали ким жадвалда юқорида туриши аниқланиши ёзиб қўйилган.

Бу учта клубнинг ўзаро ўйинлари:
"Обод" - "Навбаҳор" 3:0
"Навбаҳор" - "Обод" 2:1
"Обод" - "Андижон" 0:0
"Андижон" - "Обод" 0:1
"Навбаҳор" - "Андижон" 2:0
"Андижон" - "Навбаҳор" ?-?

Демак, ўзаро ўйинларда "Обод" 7, "Навбаҳор" 6 ва "Андижон" 1 очко олган. Сўнгги турда "бургутлар" ғалаба қозонишса очколари 4та бўлади ва барибир охирги ўринда қолишади.

Агар "Обод" сўнгги турда "Пахтакор" билан дуранг ўйнаса ёки ютса очколари 23та қолмайди. Шунда кураш фақат "Навбаҳор" ва "Андижон" жамоалари ўртасида кечади.

Икки жамоанинг очколари тенг бўлиб қолган тақдирда аввало ўзаро ўйинларга эътибор қилинади. "Навбаҳор" ўз уйида 2:0 ҳисобида ютган. "Андижон" (агар "Обод" "Пахтакор"дан очко олса) ўз майдонида "лочинлар"ни 2:0 ёки ундан йирикроқ ҳисобда мағлуб этса 15-ўринга чиқади. Агар 2:0 ҳисоби қайд этилса ҳам "Андижон" рақибдан тепада бўлади. Бунда ўзаро ўйинлар тенг ҳисобланади ва тўплар нисбатига эътибор қилинади. Бунда "бургутлар" (2:0 ҳисобида ютишса) Наманган клубидан тепада бўлишади.

Шундай экан сўнгги турда "бургутлар" ўзлари "Навбаҳор"ни имкон қадар йирик ҳисобда мағлуб этишлари ва "Обод"нинг "Пахтакор"га ютқазмаслигини кутишади.

Агар сўнгги турда "Обод" "Пахтакор"га ютқазса "Андижон" "Навбаҳор"ни 10:0 ҳисобида ютса ҳам охирги ўринда қолади.

Юқоридаги ўйинлар 22 ноябрь куни соат 14:00да бошланади.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика