Latest news

10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  0 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  3 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  7 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5

Сўнгги илинж ёхуд ярадор шерлар тўқнашуви News

Сўнгги илинж ёхуд ярадор шерлар тўқнашуви

Бугун Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Ливерпул» Энфилдда амалдаги чампион “Реал Мадрид”ни қабул қилади.


Ушрашувга таърифлар кўп Чемпионлар Лигаси класикоси, гигантлар тўқнашуви, азалий рақиблар janggi... Мен бу ўйинга бироз бошқачароқ таъриф берган бўлардим.

Ярадор шерлар тўқнашуви.


Жорий мавсумда иккала томон ҳам миллий чемпионатда муваффақиятсизликка учрамоқда. Клопп жамоаси айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 8 чи поғонада жойлашган бўлса, мадридликлар ЛаЛига чемпионлик пойгасида азалий рақиб «Барселона»ни 8 очкога олдинга қўйиб юборишган. 8 очко ва 8 чи ўрин, шу ерда ҳам ўхшашлик бора. Жорий мавсум «Реал» ҳам «Ливерпул» ҳам муаммолар гирдобига кириб қолди. Таркиб асосини ташкил қилган футболчиларнинг ёши ўтиши, авлодлар алмашинуви икки томонда ҳам қийин кечмоқда. Жароҳатлар масаласида ҳам ўхшашлик. Мезбонлардан, Тиаго Алкантара, Луис Диас аниқ ўйнамайди, шунингдек Дарвин Нунез ва Ибраҳим Конателарнинг ҳам майдонга тушиш эҳтимоли паст (уларда ҳам жароҳат) Ван Дейк ва Жота яқинда жароҳатдан қутилиб чиқди. Мадридликларда Тчуамени, Тони Кроос, Ферлан Мендй жароҳат сабаб қайдномага киритилмаган бўлса, Карим Бензема реабилитациядан энди қайтди.

Сўнгги илинж.


Жорий мавсум Анчелотти хусусида ҳам Клопп ҳақида ҳам истеъфога оид хабарлар бот-бот чиқиб турди. Нима учунлигини юқорида айтиб ўтдик. Миллий чемпионатлардаги муваффақиятсизлик сабаб, асосий фокус Чемпионлар Лигасига қаратилганлиги табиий. Бу борада раҳбарият томонидан мураббийларга шартлар ва талаблар қўйилгандир эҳтимол. Жамоаларнинг ЙЧЛдаги иштироки мураббийларнинг кейинги фаолиятини белгилаб берса ажабмас. Шу томондан интрига юқори. Кўрамиз ва кузатамиз. Анчелотти ёки Клопп қайси мураббий жамоасидаги кемтикларни беркита олади, қай бири ақл жангида ғолиб бўлади.

Бонус.


Кураш аллақачон бошланиб бўлди, тунги соат 2 ларда мерсисайдлик мухлислар “Реал Мадрид” жойлашган меҳмонхона олдида мушакбозлик уюштиришган. Улар қанчалик мақсадларига етишди, ўйиндан сўнг билиб оламиз.  

 

Жалолиддин Халилов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика