Latest news

12:05Шерзод Файзиев қаерда?   2 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  4 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  5 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  15 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  24 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1

Сўнгги дақиқаларда ғалаба қўлдан чиқди: Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 - 2:2 News

Сўнгги дақиқаларда ғалаба қўлдан чиқди: Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 - 2:2

Ўзбекистон ва БАА ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 - 2:2
Бош ҳакам:
Рюжи Сато (Япония)
Голлар:
Абдалла Ғаним 24, - 0:1. Элдор Шомуродов 43, - 1:1. Забиҳилло Ўринбоев 52, - 2:1. Ал Ҳашми, 90+2, - 2:2.
Ўзбекистон U-19:
12.Дилшод Ҳамроев, 3.Иброҳим Абдуллаев, 6.Акрамжон Комилов, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов (7.Жамшид Болтабоев, 78), 10.Отабек Шукуров, 14.Фирдавс Абдусалимов, 17.Достонбек Ҳамдамов (22.Жавоҳир Сидиқов, 86), 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достонбек Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов

БАА U-19:
1.Муҳаммад Бусанда, 3.Аҳмад Рашид, 4.Абдалла Ғаним, 5.Али Салмин, 8.Муҳаммад Абдулбосит, 9.Холид Бавазир (6.Абдулраҳмон Ал Ҳусни, 46), 10.Халфан Муборак, 11.Аҳмад Робиа Гелани (7.Аҳмад Ал Ҳашми, 67), 18.Абдулла Ал Нуби (13.Муҳаммад Ал Акбари, 73), 19.Саид Жассим, 23.Марван Ал Блуши.

Огоҳлантиришлар:
Акром Комилов 32, Абдалла Ғаним 60, Аслиддин Абдиев 90+5.

"B"гуруҳи

Жамоа Ў Ю Д М ТН О
Ўзбекистон 2 1 1 0 5-3 4
Австралия 2 1 1 0 2-1 4
БАА 2 0 2 0 3-3 2
Индонезия 2 0 0 2 1-4 0

1-тур. 10 октябрь

Ўзбекистон – Индонезия 3:1
Австралия – БАА 1:1

2-тур. 12 октябрь
Индонезия – Австралия 0:1
БАА – Ўзбекистон 2:2

3-тур. 14 октябрь
Ўзбекистон – Австралия
БАА – Индонезия




                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                    
ЯНГИЛАШ

90+6. ЎЙИН ТУГАДИ! Ўзбекистон ва БАА дуранг ўйнашди - 2:2.

90+4. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Аслиддин Абдиев симуляция учун огоҳлантирилди

90+2. ГОЛ! Бурчак тўпидан сўнг Ал АҲшми боши билан дарвозага йўллади - 2:2.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Забиҳилло Ўринбоев! Дарвозабон билан бирга бир вазиятдан тўпни ноаниқ тарзда дарвозага йўллади

86. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Жавоҳир Сидиқов ўрнига Достонбек Ҳамдамов тушди

85.
Хуршид Ғиёсов ажойиб ҳаракатлар билан жарима майдони ичига кириб борди, бироқ тўпни рақиблар олиб қўйди

82.
Устунлик биз томонда, араблар ҳужумга ўтишга қийналишмоқда

80. Хавфли вазият! Аҳмад Ал Ҳашми томонидан йўлланган зарба сал қолса голга айланиши мумкин эди!

78. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Элдор Шомуродов ўрнига Жамшид Болтабоев тушди

75. Ўзгариш. БАА.
Абдулла Ал Нуби ўрнига Муҳаммад Ал Акбари тушди

74. Хавфли вазият! Хуршид Ғиёсов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб икки рақибни алдаб ўтди ва зарба берди, ноаниқ!

72.
Футболчиларимиз эркин ўйнашмоқда, араблар эса шошилишмоқда...

69.
Ғиёсовнинг тўп узатишидан сўнг Шомуродов дарвозага зарба берди, ўта ноаниқ

67. Ўзгариш. БАА.
Аҳмад Робиа Гелани ўрнига Аҳмад Ал Ҳашми тушди

66. ҚАНДАЙ ХАТО!
Достон Турсунов ҳимояда қўпол хатога йўл қўйди. Яхшиям Аҳмад Робиа деярли бўш дарвозага аниқ зарба бера олмади! 

65. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ажойиб ҳужум! Шукуров-Ўринбоев-Шомуродов комбинациясидан сўнг Элдор зарба берди, ноаниқ!

64. ЗАРБА!
Чап қанотда тўпни эгаллаб олган Шомуродов жарима майдонига кириб зарба берди, бироз ноаниқ

62. Хавфли вазият! Чап қанотдан Комиловнинг ажойиб пасидан сўнг Ҳамдамов гол уриши мумкин эди, ҳимоячилар яхши ўйнашди.

60. Огоҳлантириш. БАА.
Абдалла Ғаним

57.
Жума Ғаним жарима майдонимиз ичига кириб борди ва йиқилиб тушди, ҳакам пенальти эмаслигини кўрсатди

56. Бурчак тўпидан сўнг Акром Комилов дарвозага зарба берди, ноаниқ...

55. Элдор Шомурдов олдинга ўтиб жарима майдони ичига кириб борди. Ҳимоячи унга халал берди. Бурчак тўпи.

52. Ўнг қанотдан Абдусалимовнинг узатган тўпини Ўринбоев боши билан дарвоага жойлаб қўйди - 2:1.

51. ГООООООООООООООООЛ! ЗАБИҲИЛЛО ЎРИНБОЕВ!!!

49. Араблар жарима тўпига эга бўлишди. Али Салминнинг зарбаси ноаниқ чиқди

46. Иккинчи бўлим бошланди

46. Ўзгариш. БАА. Холид Бавазир ўрнига Абдулраҳмон Ал Ҳусни тушди

45+3. Дастлабки бўлим тугади. Ҳозирча 1:1

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. Ўнг қанотдан оширилган тўпни Элдор Шомуродов боши билан дарвозани ишғол қилди - 1:1.

43. ГОООООООООООООЛ! ЭЛДОР ШОМУРОДОВ!

41. Элдор Шомуродов рақиб жарима майдони ичида йиқилди, ҳакам пенальти учун асосий йўқ деб ҳисоблади.

39. Жавоҳир Соҳибовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвозабонга насиб этди

38. Араблар тўпни дуч келган томонда тепиб юборишмоқда.

35. Футболчиларимиз тўпни рақиб жарима майдони ёнига осонлик билан олиб боришмоқда, лекин уёғига ўйинимиз ўхшамаяпти

32. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Акромжон Комилов

31. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Ажойиб ҳужум! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Шомуродов шеригига оширди. Забиҳилло Ўринбоев эса тўпни дарвозага йўллашда кечикди! 

28. Вакилларимиз ҳужумкорликни оширишди, лекин якуний паллада ноаниқ тўп узатишлар кўп...

26. Хавфли вазият!!! Ўринбоевнинг пасидан сўнг Шомуродов рақиб жарима майдонига кириб борди ва тўпни Забиҳиллонинг ўзига қайтариб берди. Тўп узатиш ноаниқ!

24. ГОЛ! Жарима тўпидан сўнг Абдалла Ғаним боши билан дарвозани ишғол қилди - 0:1. 

23. Араблар анча фаоллашиб қолишди ва ҳужумкорликни оширишмоқда.

21. Достон Турсунов олдинга ўтиб рақибга нисбатан қўпол ўйнади.

19. Ҳар иккала жамоа майдон марказида техник хатоларга йўл қўйишмоқда...

16. Ҳужумга ёрдамга келган Иброҳим Абдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди

15. Элдор Шомуродов ўнг қанотда фаол ўйнаб бурчак тўпи ишлаб олди. Бурчак тўпини ҳимоячилар қайтаришди

13. Яна бир вазият! Забиҳилло навбатдаги бор қулай имкониятга эга бўлди, унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

7. Ўринбоев ўнг қанотдан шерикларига тўп узатди, ноаниқ...

5. ЗАРБАА! Забиҳилло Ўринбоевнинг йўллаган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон қайтарди!

3. Отабек Шукуров жарима тўпидан оширилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда эди...ҳакамлар голни инобатга олишмади

2. Тўп асосан марказда сақланиб турибди. Достонбек Ҳамдамов рақиб билан тўқнашиб кетди ва жарима тўпи ишлаб олдик.

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига!

- Дастлаб БАА давлат мадҳияси янграб ўтди.

- Бугунги ўйин комиссари ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов. Айнан у жамоаларни майдонга бошлаб тушди

- Учрашув соат 17:00да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика