Latest news

22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  41 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  0 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  6 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  20 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  40 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  49 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7

Сон Хен Миндан championat.asia учун эксклюзив интервью: "Ўйин зерикарли ўтгани йўқ" News

Сон Хен Миндан championat.asia учун эксклюзив интервью: "Ўйин зерикарли ўтгани йўқ"

ЖЧ-2022 1-тури доирасида Уругвайга қарши ўйиндан кейин Жанубий Корея термаси сардори Сон Хен Мин championat.asia учун эксклюзив интервью берди.

- Ўйин ҳақида нима дея оласан?

- Икки жамоа ҳам натижадан мамнун, менимча. Ўйин зерикарли бўлди, голлар бўлмади дейишингиз мумкин, аммо ўйин қизиқарли бўлди. Икки жамоада ҳам имкониятлар бўлди. 0:0 - ўйин учун адолатли натижа деб ўйлайман. 

- Кейинги икки ўйин сен учун қанчалик муҳим?

- Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. 

 - Бугун ниқоб тақиб олгандинг, ўзинги қандай ҳис қиляпсан?

- Албатта, мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Майдонда ниқоб тақиб олган ягона футболчи эмасман. Кўп футболчилар шундай қилишмоқда ва бу ким учундир қулай. Мен Жаҳон чемпионатида эканлигимдан бахтлиман ва ниқоб билан бўлса ҳам ўйнай олаётганимдан хурсандман. 

- Харри Кейн оёғидан жароҳат олганди. У билан гаплашдингми ёки ҳали кўришмадингми? 

- Биз яқин дўстлармиз, аммо бу маълумотни айта олмайман. Албатта, у дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан. Унга энг яхши тилакларни тилаб қоламан. 

- Гуруҳ босқичида Роналдуга қарши майдонга тушасан...

- Роналду ҳали ҳам мен учун қаҳрамон ва бу нарса ҳеч қачон ўзгармайди. Кейинги рақиб Гана ва бу жуда муҳим ўйин. Мен ва умуман бутун жамоа ҳозирда Ганага қарши учрашувга бор эътиборимизни қаратишимиз керак. Бугунги ўйин жуда оғир бўлди. Уругвай ҳам жуда кучли қаршилик кўрсатди. Биз ҳам уч очко олишимиз мумкин эди. Бироқ 0:0 адолатли натижа бўлди. Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Бугунги ўйин аллақачон ортда қолди. Биз кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. 

- Хван Уи Жо фойдалана олмаган вазият ҳақида гапирсанг...

- Барчамиз инсонмиз, хато қиламиз. Уи Жо жамоамиздаги энг кучли ҳужумчи. Вақти келса, мен ҳам вазиятлардан фойдалана олмайман. Уи Жонинг ўзи ҳозир бундан энг кўп афсусланяпти. Бу футбол. Биз совуққонроқ бўлишимиз керак. Жамоадошим ҳаракат қилмоқда, у ҳақида ножўя гап гапира олмайман.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика