Сон, Киммих ва Сане "Барселона"да пайдо бўлиши мумкин
06 jan 11:19
News
Сон, Киммих ва Сане "Барселона"да пайдо бўлиши мумкин
"Барселона" раҳбарияти эркин агентларга эътибор қаратмоқда.
"El Nacional"га маълум бўлишича, каталонияликлар "Байер" ҳимоячиси Жонатан Тани эркин агент сифатида қўлга киритгач, ёзда жамоалари билан шартномаси тугайдиган футболчилар бозорида янада фаол бўлишни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, "Барселона"нинг шорт-листидан ҳозирда Сон Хён Мин ("Тоттенхэм"), Жошуа Киммих ва Лерой Сане (иккаласи – "Бавария") ўрин олган.
Ханс-Дитер Флик шогирдлари 19 турдан кейин 38 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
"Барселона" 8 январь куни Испания Суперкубоги ярим финалида "Атлетик"ка қарши баҳс олиб боради.
Link :
Source : El Nacional
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments