Latest news

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  36 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Солибек Каримов Литвадаги фаолияти, "Янгиер"га келиши ҳақида нималар деди? News

Солибек Каримов Литвадаги фаолияти, "Янгиер"га келиши ҳақида нималар деди?

Бухоролик ҳимоячи Солибек Каримов Литва биринчи лигаси иштирокчиси “Минай” клубидаги қисқа фаолиятидан сўнг юртимизга қайтди.

У “Янгиер” клубида тўп тепмоқда. Футболчининг Литвада ўтказган фаолияти, Про-лига клуби сафига қай тариқа келиб қўшилгани хусусида унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Солибек, “Янгиер”га келиб қўшилиш жараёни қай тариқа амалга ошди?
- Литвада ўтказган фаолиятимдан сўнг Ўзбекистонга  кайтдим ва Суперлига клубининг кўригида бир муддат бўлдим. Айрим сабабларга кўра, клуб билан шартнома имзоламадик. Вақт кам қолгани туфайлли ўша вақтда Азамат Абдураимовнинг таклифи билан “Янгиер” сафига келиб қўшилдим. Мен жамоага келишимдан бир кун олдин Абдураимов истеъфога чиқди. Шундан сўнг клуб бош мураббийи вазифасини қўлга олган Бекзод ака Қодирқулов мендан қолишимни сўради. Шу тариқа, “Янгиер” билан шартнома имзоладим. 

- “Миния” билан шартнома тугаганмиди ёки келишган ҳолда уни бекор қилдизми?
- Ҳа, “Миния” билан шартномам  бор эди. Айрим сабабларга кўра,  келишувни бекор қилдим. Ўз навбатида “Янгиер”  билан шартнома тузганимдан сўнг, Европанинг бошқа бир жамоасидан таклиф тушди. Бироқ мен уларга рад жавобини беришга мажбур бўлдим. 

- Яна четда тўп суриш истаги борми?
- Албатта, ҳа. Ҳозирда агентим Европанинг бир нечта клублари билан музокара ўтказмоқда. Про-лига мавсуми якунига етганидан сўнг, кўп нарсага ойдинлик киритилади. Балки яна четда тўп суриш имконияти юзага келиши мумкин. 

- “Миния”да ўтказган қисқа фаолиятингиздан олган таассуротларингиз қандай?
- Ростини айтсам легионер бўлиб тўп тепиш менга маъқул келди, лекин у клуб сиздан кўп нарса талаб қилар экан. Литвада қисқа вақт ўйнаган бўлсам-да, бундан афсусланмайман. Тажриба тўпладим, Европа футболи ҳавосини ҳис қилдим. 

- Сизнингча, Литва биринчи лигаси бизнинг Про-лигадан устун томонлари борми?
- Про-лигамиз айрим жиҳатлари билан Литва қуйи дивизионидан устун.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика