Latest news

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  8 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

"Сўғдиёна"нинг ҳозирги натижалари омили тайёргарликдами? Жавоҳир Қаҳрамоновнинг "Сурхон" билан ўйиндан кейинги фикрлари News

"Сўғдиёна"нинг ҳозирги натижалари омили тайёргарликдами? Жавоҳир Қаҳрамоновнинг "Сурхон" билан ўйиндан кейинги фикрлари

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг тўртинчи турида ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилди.

Муросасиз кечган баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди. Мазкур учрашувдан сўнг "Сўғдиёна"нинг иккинчи голига ассистентлик қилган Жавоҳир Қаҳрамонов сайтимизга фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- "Сурхон" билан ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Худога шукур, муҳими ғалаба қозондик. Рақиб ҳам уч очко билан ортга қайтиши мумкин эди. Омад бизга кулиб боқди. Мухлисларимиз қаршисида ютуқни нишонлашни завқи бошқача.

- "Сўғдиёна" янги мавсумга ёпиқ тарзда тайёргарлик кўрганди. Жамоа секин-аста яширин карталарни очяптими?

- Биз ҳар бир учрашувга ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бу - футбол.  Унда ҳамма нарса рўй бериши мумкин.

- Демак ҳозирги натижалар тайёргарликка боғлиқ? Ёки мураббий маҳорати?

- Муваффақиятларда тайёргарликни ҳам, мураббийни ҳам ўз ўрни бор. Барча бирлашса, ғалабалар келаверади.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинида иштирок этдингиз. Шу боис "Сурхон" билан баҳсга ўзингизни тайёрлаш қийин бўлмадими?

- Терма жамоадан таклиф олишимни кутмагандим. Секин-аста жамоага киришиб оламан. Умуман олганда, "Сурхон" билан учрашувда ўзимни яхши ҳис қилдим.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика