«Сўғдиёна»: Жиззахлик мухлислар Навоийга боришади
20 jun 2014 13:11
News
«Сўғдиёна»: Жиззахлик мухлислар Навоийга боришади
21 июнь куни Олий лига жамоалари 13-тур учрашувларини ўтказишади.
Шу куни «Сўғдиёна» Навоийда «Қизилқум» жамоасига қарши майдонга тушади. Жамоамизнинг ашаддий мухлислари ушбу ўйинга ташриф буюриб, стадионда ўз севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб туриш учун Навоий шаҳрига келишади. Биринчи давранинг сўнгги учрашувида «Сўғдиёна» ўз мухлислари кўз ўнггида сув ва ҳаводек зарур бўлган очкони қўлга киритиш учун майдонга чиқади. Ҳозирда жамоадаги ички муҳит ва футболчиларнинг кайфиятлари аъло даражада. Таркибда ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Футболга бефарқ бўлмаган барча мухлисларни эртанги ўйинда ўз севимли жамоаларини стадионда қўллаб-қувватлашларига чорлаб қоламиз!
Эслатиб ўтамиз «Қизилқум» - «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги ўринбосарлар учрашуви бугун 17:30 да бошланса, асосий таркиблар ўртасидаги ўйин эса эртага соат 19:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз «Қизилқум» - «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги ўринбосарлар учрашуви бугун 17:30 да бошланса, асосий таркиблар ўртасидаги ўйин эса эртага соат 19:30 да бошланади.
Link :
Source : fcsogdiana.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments