Latest news

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  15 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  19 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

"Сўғдиёна" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Иван Бошкович рақобатбардош жамоа туза олдими? News

"Сўғдиёна" янги мавсумга қандай тайёргарлик кўрди: Иван Бошкович рақобатбардош жамоа туза олдими?

"Бўрилар" ўтган мавсум зерикарли ўйинлари билан эсда қолиб, 11-ўринни эгаллади.

Қуйида Иван Бошвокич жамоаси мавсум оралиғида қанчалик ўзгаргани, таркибда кимлар пайдо бўлгани-ю, кимлар кетгани ҳақида сўз юритамиз.

Таркиб ва трансферлар

"Сўғдиёна" тажрибали футболчилари ва легионерлари билан хайрлашди. Легиогерлардан босниялик ҳимоячи Тарик Исич, сербиялик ҳимоячи Марко Колакович, босниялик ҳужумчи Зенан Займович жамоадан кетишди. Маҳаллий ўйинчилардан тажрибали ярим ҳимоячилар Жасур Ҳасанов, Жавоҳир Қаҳрамонов ва Санжар Шоаҳмедов билан хайрлашишди. Шунингдек, Оллаберган Каримов ва Абдуллоҳ Омоналиев жиззахликлар сафини тарк этдилар.

Жамоага қуйидаги футболчилар келиб қўшилишди:

Муҳаммадюсуф Собиров ("Бунёдкор");

Зоран Петрович ("Петролул")

Алексей Носко (БАТЭ)

Сардор Қулматов ("Теренггану")

Ислом Қобилов ("Локомотив")

Олег Зотеев ("Локомотив")

Шоҳруҳ Абдураҳмонов ("Энергетик-БГУ")

Владимир Йовович ("Яблонец").

Жамоа кетганлар ўрнини тўлдиришга фаол киришди. Масалан, U-17 Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон дарвозасини қўриқлаган Муҳаммадюсуф Собиров, мудофаа вакилларидан Алексей Носко, Сардор Қулматов, Ислом Қобилов ва тажрибали Олег Зотеев таклиф этилди.


Фаолияти мобайнида Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида легионер мақомида ҳаракат қилган хавбек Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Черногория терма жамоаси ярим ҳимоячиси Владимир Йовович таркибга қўшиб олинди.

Бундан ташқари, черногориялик ҳужумчи Зоран Петрович билан шартнома имзоланди. 



"Сўғдиёна" устози Иван Бошкович янги мавсум олдидан ташкил қилинган интервьюда қуйидагиларни таъкидлаганди:

"Таркибни Суперлиганинг етакчи футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бизнинг ўйин услубимиз ва вазифамиз ҳам селекция қилишда муҳим аҳамият касб этади", – деганди Бошкович. 


Йиғинлар ва ўртоқлик ўйинларидаги натижалар

"Сўғдиёна" жамоасининг хорижий йиғини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб борилди. Жамоа у ерда бир нечта ўртоқлик беллашувларида иштирок этди. 

Қуйида ўйинларнинг тўлиқ рўйхати ва улардаги натижалар билан таништирамиз:

16 январь | "Сўғдиёна" – "Сумгаит" (Озарбайжон) 1:3

Гол: Мавлонқулов.

22 январь | "Сўғдиёна" – "Малишева" (Косово) 1:1

Гол: Люпче Дориев.

25 январь | "Сўғдиёна" – "Висла" Плоцк (Польша) 2:3

Голлар: Мавлонқулов (дубль).

6 февраль | “Сўғдиёна” – “Ворскла” (Украина) 1:3

Гол: Люпче Дориев.

9 февраль | “Сўғдиёна” – “Селимбар” (Молдова) 2:2

Голлар: Петрович (дубль).

13 февраль | "Сўғдиёна" – "Бэлць" 2:2

Голлар: Абдураҳмонов (дубль).

19 февраль | “Сўғдиёна” – “Лиепая” 2:1

Голлар: Мавлонқулов (дубль).

"Сўғдиёна" қишки йиғинда жами 7 та учрашувда иштирок этди. Жамоа бу баҳслардан фақат 1 тасида ғалаба қозона олди, 3 марта дуранг ўйнаган бўлса, 3 та ўйинда мағлубиятга учради.


Мураббийлар штаби ва клуб бошқарувидаги ўзгаришлар

"Сўғдиёна" мураббийлар штабида айтарли ўзгариш кузатилмади. Клуб раҳбариятида ҳам ўзгариш амалга ошмади.


"Сўғдиёна"нинг тахминий таркиби

"Сўғдиёна"нинг "Нефтчи"га қарши ўйиндаги эҳтимолий таркиби қуйидагича кўриниш олади:

Митрович, Қобилов, Ёқубов, Салимов, Андреев, Зотеев, Абдураҳмонов, Сойибов, Петрович, Дориев, Мавлонқулов

Маълумот ўрнида, "Сўғдиёна" "Нефтчи"га қарши охирги 3 та ўйинда умуман гол уролмаган.

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика